Вазирлар Маҳкамасининг 12.05.2026 йилдаги 239-сон қарори билан Давлат ижтимоий суғуртаси доирасида вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик ҳамда ҳомиладорлик ва туғиш нафақаларини тайинлаш ҳамда тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга (17.12.2025 й. 796-сон ВМҚ билан тасдиқланган) ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Хусусан, ҳужжатга киритилаётган қўшимчаларга кўра, ихтиёрий асосда суғурталанган шахсларга ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси у тайинланадиган санадаги МҲТЭКМнинг 5 бараваридан ортиқ бўлмаган миқдорда тўланади.
Тўловларни тўлашда суғурталанган шахснинг ижтимоий ёки банк картаси мавжуд бўлмаганда, "Ижтимоий карта" ахборот тизимида суғурталанган шахсга виртуал ижтимоий карта очилиб, тўловлар тўланади (илгари – ижтимоий карта мавжуд бўлмаганда охирги транзакциялар охирги 60 кун давомида амалга оширилган ва амал қилиш муддати тугашига камида 15 кун қолган банк картасига ўтказиларди).
Эндиликда нафақа олувчи суғурталанган шахс ахборот тизимларида такрорий маълумот алмашинувида суғурта стажи сифатида инобатга олинадиган 12 ойлик давр ўзгарганлиги сабабли ҳам ортиқча тўланган маблағларни қайтармайди.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 13.05.2026 йилдан кучга кирди.
Сардор Жумашов



