Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как внести исправления в чек, по которому выплачен кешбэк Какие отчеты с 1 января можно будет отправить через hisobot.gov.uz Как растаможить груз, рассчитывать и учитывать таможенные платежи Как растаможить груз, рассчитывать и учитывать таможенные платежи

Давлат иштирокидаги корхоналарни ташкил этишга мораторий жорий қилинди

23.04.2025

Читать на русском языке

Президент томонидан 21.04.2025 йилдаги "2025 йил учун хусусийлаштириш дастури тўғрисида"ги ПФ-70-сон Фармон имзоланди.

 

2030 йил 1 январга қадар давлат иштирокидаги корхоналарни (мудофаа ва хавфсизлик билан боғлиқ корхоналар ҳамда Президент қарорларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно) ташкил этишга мораторий жорий қилинди.

 

Шунингдек, республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан кўчмас мулк сотиб олиш, давлат функциясига ва давлат мулкига эгалик қилиш мезонларига мос бўлмаган корхоналарни ташкил этиш ташаббуси билан чиқишга йўл қўйилмайди.

 

Давлат мулкини реализация қилиш бўйича қуйидаги чоралар белгиланган:

  • майдони 10 минг метр квадратгача бўлган давлат мулки объектлари Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартиб асосида юқори технологияли маҳсулот ишлаб чиқарадиган тадбиркорлик субъектларига 5 йил муддатга тўғридан-тўғри текин фойдаланишга берилади ҳамда шартнома шартлари бажарилган тақдирда ушбу тадбиркорлик субъектларига баҳоланган қийматда тўғридан-тўғри сотилади;
  • бошланғич нархини босқичма-босқич пасайтириш механизми қўллангандан кейин ҳам бир йилдан ортиқ муддатда сотилмаган ва харидорлар учун жозибадор бўлмаган кўчмас мулк объектлари бошқа юридик шахсларнинг устав капиталига улуш сифатида киритилади;
  • тугатилаётган "Ўзпахтасаноат" АЖ ва унинг таркибидаги корхоналар активлари уч ой давомида сотилмаган тақдирда, уларнинг бошланғич баҳоси 50 фоизгача босқичма-босқич 10 фоиздан пасайтирилган ҳолда сотиб олиш тўловларини уч йилгача бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан савдоларга чиқарилади;
  • бозорлар ва савдо мажмуалари устав капиталида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг мажбурий иштирок этиши тўғрисидаги талаб бекор қилинади.

 

Шунингдек, давлат мулкини ижарага бериш тартиби такомиллаштирилди:

  • ижара шартномаси тузилган кундан бошлаб ижарага олувчи томонидан йиллик ижара тўловлари бир ой давомида тўланган тақдирда, унга йиллик ижара суммасидан мазкур шартнома тузилган санадаги Марказий банкнинг асосий ставкаси миқдорида чегирма берилади, бундан чегирма қўлламаслик шарти билан ижарага берилган ҳамда бир йилдан кам муддатга тузилган ва бошқа имтиёзлар қўлланган ижара шартномалари мустасно;
  • олти ой давомида электрон онлайн аукцион савдоларида ижарага берилмаган объектларнинг бошланғич нархи 50 фоиз пасайтирилган қийматда белгиланади. Бунда бошланғич нарх пасайтирилганда ҳам ижарага берилмаса, ушбу аукцион унда бир иштирокчи қатнашган тақдирда ҳам, истисно тариқасида, ўтказилган деб ҳисобланади.

 

Тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида давлат активларини хусусийлаштириш ва давлат мулкини ижарага бериш йўналишларидаги имтиёз ва қўллаб-қувватлаш чоралари тасдиқланди.

 

Оммавий савдоларда икки ойдан ортиқ муддатда сотилмаган давлат кўчмас мулк объектларини (Тошкент ва Нукус шаҳарлари, вилоятлар марказларидаги объектлар бундан мустасно) сотишни жадаллаштириш мақсадида "E-auksion" электрон савдо платформасида аккредитациядан ўтган ризэлторлик ташкилотлари Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан жалб этилади.

 

Давлат улушлари хусусийлаштиришнинг камида 2 та усулидан фойдаланганда ҳам олти ой муддат давомида сотилмаган тақдирда акциядорлар (иштирокчилар) рўйхатидан чиқиш ёки тугатиш ташаббуси билан чиқишга рухсат этилади.

 

Тадбиркорлик субъектларини (жумладан, давлат иштирокидаги корхоналарни) тугатиш тўғрисида рўйхатдан ўтказувчи орган хабардор қилинган санадан бошлаб уларнинг молия-хўжалик фаолияти тўхтатилади ҳамда ер солиғи, мол-мулк солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, шунингдек, барча турдаги солиқлар ва йиғимлар бўйича пеняларни ҳисоблаб ёзиш, дивидендлар ҳисоблаш тақиқланади.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • Оммавий савдоларга чиқариладиган акция пакетлари (улушлар) рўйхати;
  • Оммавий савдоларга чиқариладиган давлат ва давлат иштирокидаги корхоналарнинг кўчмас мулк объектлари рўйхати;
  • Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини ташкил этиш учун 2025 йилда устувор равишда мулк ҳуқуқи асосида ер участкаларини электрон онлайн аукцион савдоларига чиқариш режаси;
  • 2025 йилда фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун фойдаланиш ҳуқуқи электрон онлайн аукцион савдоларига чиқариладиган асосий турдаги фойдали қазилма кон ва участкалари рўйхати (ҳужжатлар билан давлат тилида бу ерда танишиш мумкин).

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 22.04.2025 йилдан кучга кирди.


Собир Нурбердиев