Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzДва мнения о порядке выплаты компенсации за задержку выплаты дохода работникам Как уведомления по итогам автокамерала отличать от «неавтокамеральных» Как рассчитать НДФЛ и взносы на ИНПС за апрель 2024 года Как работать с резервом по сомнительным долгам

Давлат кадастрлари тўғрисидаги низомлар янги таҳрирда қабул қилинди

24.06.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамаси 22.06.2021 йилдаги “Давлат кадастрларини юритиш соҳасини тартибга солувчи айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 389-сон қарорни қабул қилди.

 

Ҳужжат Президентнинг “Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 7 сентябрдаги ПФ-6061-сон Фармони ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 7 сентябрдаги ПҚ-4819-сон қарорини амалга ошириш мақсадида қабул қилинган.

 

Қуйидагилар тасдиқланди:

  • Давлат ер кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низом (1);
  • Бино ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низом;
  • Кўчмас мулк объектига кадастр йиғмажилдини тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низом.

 

Низомга (1) асосан давлат ер кадастри ерларни ҳисобга олиш, ер участкаларига бўлган ҳуқуқлар кафолатланишини таъминлаш, ердан фойдаланишни ҳар томонлама ўрганиш ва баҳолаш мақсадида юритилади.

 

Қуйидагилар давлат ер кадастрининг асосий вазифалари ҳисобланади:

  • ер кадастри маълумотларини ишлаб чиқиш технологиясини доимий равишда такомиллаштириш, тизимлаштириш, сақлаш, янгилаш;
  • фойдаланувчиларга ер кадастри тўғрисида ишончли маълумотлар тақдим этиш.

 

Давлат ер кадастрини юритиш аэрокосмик суратга олиш, топографик-геодезик, картографик, тупроқ, агрокимёвий, геоботаник тадқиқотлар ва бошқа тадқиқотлар ҳамда изланишлар олиб бориш, ерларнинг миқдор ва сифат жиҳатидан ҳисобга олиниши ва баҳоланиши, юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказиш орқали таъминланади.

 

Қуйидагилар давлат ер кадастрининг таркибий қисмлари ҳисобланади:

  • ер участкаларига эгалик қилиш, улардан фойдаланиш, уларга бўлган мулк ва ижара ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек, сервитутларни ва ушбу ҳуқуқларга доир бошқа чеклашларни ҳисобга олиш;
  • ер миқдорини ҳисобга олиш;
  • ер сифатини ҳисобга олиш (тупроқ бонитетини аниқлаш);
  • ерни қиймат жиҳатидан баҳолаш.

 

Қуйидагилар давлат ер кадастрини юритишнинг асосий принциплари ҳисобланади:

  • республиканинг бутун ҳудудини қамраб олиш;
  • фазовий координатларнинг ягона тизимини (WGS-84) қўллаш;
  • ер кадастрига доир маълумотларни ишлаб чиқиш услубининг бирлиги ва узлуксизлиги;
  • ер кадастри доир маълумотларнинг ишончлилиги ва тежамлилиги.

 

Давлат кадастрлари ягона тизимига давлат ер кадастрига оид киритиладиган маълумотларнинг таркиби Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги томонидан ишлаб чиқилади ҳамда ДСҚ ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан келишилади.

 

Давлат ер кадастри тасдиқланган схемага мувофиқ юритилади. Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармалари ва филиалларининг функциялари белгиланди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 22.06.2021 йилдан кучга кирди.

 
Наргиза Воҳидова.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах