Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
До 25 сентября надо сдать три отчета и уплатить налоги - читать на buxgalter.uzЧто еще нужно знать бухгалтеру при переходе на электронные счета-фактуры - читать на buxgalter.uzКого обследуют за III квартал - читать на buxgalter.uzЧто делать, если главбух уволился и не вернул ЭЦП - читать на buxgalter.uzКакие льготы есть по НДС при лизинге - читать на buxgalter.uzКак внедрение онлайн-ККМ и виртуальных касс повлияет на бухучет - читать на buxgalter.uz

Давлат кимё саноати корхоналаридаги иштирокини камайтиради

04.04.2019

Читать на русском языке

 

Президентнинг 3.04.2019 йилдаги «Кимё саноатини янада ислоҳ қилиш ва унинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори имзоланди. Ҳужжат иловаларсиз ЎзАда жойлаштирилган.

 

Қарор билан қуйидагилар тасдиқланди:

 

  • 2019–2030 йилларда кимё саноатини ривожлантириш дастури. У оптималлаштирилган ва янги истиқболли лойиҳалар билан тўлдирилган, ҳисобланган қиймати 12,1 млрд АҚШ долларига тенг, шу жумладан 1,7 млрд АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар ҳисобига 31 та инвестиция лойиҳасини амалга оширишни назарда тутади;

 

  • Кимё тармоғида ислоҳотларни босқичма-босқич амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар дастури.  

 

Хўжалик жамиятлари устав капиталидаги давлат ва «Ўзкимёсаноат» АЖ улушларини сотиш ислоҳотларнинг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади (қуйидаги жадвалга қаранг). 

 

Сотиш усули

Сотиладиган акциялар пакетлари (улушлар)

инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларни қабул қилиш шарти билан потенциал инвесторлар билан тўғридан-тўғри музокаралар олиб бориш йўли билан

«Самарқандкимё» АЖ устав капиталидаги 60,35% давлат акциялари ва «Ўзкимёсаноат» АЖнинг 39,65% акцияларини экологик жиҳатдан зарарсиз замонавий кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш шарти билан «ноль» харид қийматида

«Қўнғирот сода заводи» МЧЖ устав фондидаги «Ўзкимёсаноат» АЖнинг 51% улушини корхонанинг ишлаб чиқариш қувватини йилига 200 минг тоннадан 450 минг тоннагача ошириш ва янги турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун инвестицияларни жалб қилиш шарти билан бозор қийматида

«Қўқон суперфосфат заводи» АЖ устав капиталидаги 70,54% давлат акциялари ва «Ўзкимёсаноат» АЖнинг 25% акциялари – «Индорама» (Сингапур) компаниясига суперфосфат ишлаб чиқариш қувватини 100% соф ҳолда 63 минг тоннага етказиш ва янги турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларни қабул қилиш шарти билан 4,3 млн АҚШ доллари миқдорида сотиб олиш қийматида

танлов савдоларида бозор қийматида

«Фарғонаазот» АЖ устав капиталидаги 48,05% давлат акциялари ва «Ўзкимёсаноат» АЖнинг 2,95% акцияларини инвестор томонидан аммиак ишлаб чиқариш қувватини йилига 660 минг тоннага, карбамидни – 600 минг тоннага, аммиакли селитрани – 700 минг тоннага ва азот кислотасини – 530 минг тоннага етказиш бўйича инвестиция мажбуриятларини қабул қилиш шарти билан

очиқ савдоларда бозор қийматида

«Электркимёзавод» ҚК АЖ устав капиталидаги «Ўзкимёсаноат» АЖнинг 26,14% акцияларини

дастлабки босқичда бирламчи оммавий таклифни (IPO) ўтказиш асосида

«Жиззах пластмасса» АЖ устав капиталидаги 25%гача акцияларни

ўзгартириш йўли билан

«Деҳқонобод калий заводи» МЧЖни акциядорлик жамиятига ўзгартириш ҳамда жамиятнинг устав капиталидаги 51% ва ундан ортиқ акцияларни потенциал инвесторлар мавжуд бўлганда ва улар томонидан гранулаланган хлорли калий, калий сульфати ва калий тузларининг бошқа турларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш, юк ташувчи осма йўл ва ташқи электр таъминоти линиялари қурилишини якунлаш бўйича инвестиция, шунингдек, ижтимоий мажбуриятларни қабул қилиш шарти билан уларни тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш орқали сотиш имкониятини назарда тутган ҳолда танлов савдоларда бозор қийматида

«Биринчи резинотехника заводи» МЧЖни акциядорлик жамиятига ўзгартириш ва жамиятнинг устав капиталининг 51%игача бўлган миқдорда қўшимча чиқарилган акцияларини потенциал инвесторлар мавжуд бўлганда ва тушган маблағларни жамият инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга ҳамда жалб этилган кредитларни сўндиришга йўналтирган ҳолда уларни тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш орқали реализация қилиш имкониятини назарда тутган ҳолда очиқ савдоларда бозор қийматида сотиш

 

Ҳужжат билан бир қатор ташкилий масалалар ҳам тартибга солинган, ваколатли идораларга топшириқлар берилган.

 

Олег Заманов.