Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЕсли оказываете услуги по контракту с нерезидентом без ПУ Что делать, если покупатель повторно возвращает товар по одному и тому же чеку Как оформить стандартный ЭСФ Какие доходы физлиц не включаются в совокупный доход и не связаны с деятельностью работодателя

Давлат корхоналари кузатув кенгашларини ваколатлари белгиланмоқда

01.11.2022

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 26.10.2022 йилдаги “2021-2025 йилларда давлат иштирокидаги корхоналарни бошқариш ва ислоҳ қилиш стратегияси қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида”ги 619-сон қарори қабул қилинди

 

Ҳужжатга кўра ҳуқумат қарорлари давлат корхонасини бошқариш ҳамда давлат корхонаси кузатув кенгашлари ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилашга оид нормалар билан тўлдирилмоқда.

 

Маълумот учун: давлат корхонаси — давлат мулкидаги, ўзига тезкорлик билан бошқариш учун берилган мулк негизида ташкил этилган давлат унитар корхонаси шаклидаги тижорат ташкилотидир. У ўзига биркитилган мулкдан қонунда белгиланган доирада, ўз фаолияти мақсадларига, мулкдорнинг (ёки унинг топшириғига кўра у ваколат берган давлат органи — муассиснинг) топшириқларига ҳамда эгалик қилиш ҳуқуқига асосан   мақсадга мувофиқ тарзда мулкдан фойдаланишни ва уни тасарруф этишни амалга оширади.

 

Қўшимчаларга кўра:

  • муассис, кузатув кенгаши ва ижроия орган (раҳбар) давлат корхонасининг бошқарув органи ҳисобланади;
  • кузатув кенгаши давлат корхонасига умумий раҳбарликни амалга оширади;
  • давлат корхонасининг кузатув кенгаши аъзолари сони устав билан белгиланади, бироқ 3 нафардан кам бўлмаслиги лозим;
  • кузатув кенгаши аъзоларининг умумий сони тоқ сон бўлиши лозим;
  • кузатув кенгаши муассис томонидан 3 йил муддатга тайинланади.

 

Шунингдек давлат корхонаси кузатув кенгашининг қуйидаги ваколатлари тасдиқланмоқда:

  • давлат корхонасининг раҳбарини тайинлаш ва лавозимдан озод этиш ҳақида таклифларни муассисга киритиш;
  • давлат корхонаси раҳбари номзодига малака талабларини (маълумот, тижорат, молия ва соҳавий соҳада иш тажрибаси ва ҳ.к.) белгилаш;
  • давлат корхонаси раҳбарининг ўринбосарларини тайинлаш ва лавозимдан озод этиш;
  • ички аудит хизмати тўғрисидаги низомни тасдиқлаш, ички аудит хизмати ходимларини тайинлаш ва лавозимдан озод этиш;
  • давлат корхонаси раҳбарининг, таркибий тузилмаларнинг, шунингдек филиалларнинг ҳисоботларини тинглаш ва ҳ.к. 

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлар миллий базасида эълон қилинган ва 27.10.2022 йилдан кучга кирди.

                                                                                    

Собир Нурбердиев.

 


kadrovik.uz

Курс валют

2023-01-30
  • USD:11334.96 (+0.00) сум
  • EUR:12336.97 (+0.00) сум
  • RUB:163.65 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах