Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как учитывать налоги, уплаченные за предыдущие годы Какие льготы для бизнеса в Каракалпакстане предусмотрены февральским постановлением Президента №ПП-70 Как учитывать безвозмездную передачу автомобиля

Давлат корхоналари самарадорлиги қандай оширилади

02.03.2026

Читать на русском языке

Президентнинг 25.02.2026 йилдаги ПҚ-74-сон қарори билан давлат иштирокидаги корхоналар ва тижорат банклари фаолиятининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари белгиланди.

 

Асосий мақсадлар:

• корпоратив бошқарув маданиятини ривожлантириш, давлат иштирокидаги корхоналар ва тижорат банкларида замонавий усулларни қўллаш, жамиятларнинг кузатув кенгаши таркибида мустақил аъзолар улушини 50 фоизга етказиш;

• 2026 йил якунига қадар "Ўзбекистон Республикаси Миллий инвестиция фонди" АЖ устав капиталининг 30 фоизигача бўлган акциялар пакетини халқаро ва маҳаллий фонд бозорларида бирламчи оммавий таклиф (IPO) ўтказиш;

• хориждан соҳа мутахассисларини фаол жалб қилиш, сунъий интеллект технологияларини жорий этиш, маҳсулот ва хизматлар таннархини пасайтириш орқали жамиятларнинг рақобатбардошлигини ошириш.

 

Жамиятларнинг кузатув кенгашлари таркибига Жамғарманинг ишончли бошқарувчиси –"Franklin Templeton Asset Management" МЧЖ хорижий корхонаси вакиллари киритилади.

 

Иқтисодиёт ва молия вазирлигига бир ой муддатда Давлат активларини бошқариш агентлигига тегишли бўлган "Ўзсувтаъминот" АЖ ва "Ўзбекинвест" АЖ устав капиталидаги давлат акция пакетлари ўтказилади.

 

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан 2026 йил 1 апрелга қадар "Темирйўлинфратузилма" АЖ устав капиталидаги акциялар пакетининг 60 фоизи, шунингдек, "Навоийзот" АЖ ва АТ "Халқ банки" устав капиталидаги акциялар пакетлари номинал қиймати бўйича берилади.

 

"Ўзбектелеком" АЖ устав капиталидаги 5 фоиз ва "Ўзбекинвест" АЖ устав капиталидаги 10 фоиз миқдоридаги Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тегишли улушлар Миллий инвестиция жамғармасига ўтказилади.

 

Бундан ташқари, Жамғарма "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ устав капиталида 10% миқдорида улушга эга бўлади. Қимматли қоғозларни қабул қилишдан олинган ушбу барча даромадлар юридик шахслардан олинадиган фойда солиғидан озод этилади.

 

Шунингдек, "Ўзмиллийбанк" АЖ, "Иссиқлик электр станциялари" АЖ акциялари пакетлари қайта тақсимланади.

 

Жамғарманинг улуши мавжуд бўлган жамиятларга ҳисобланадиган дивидендларни жамиятларнинг ихтиёрида қолдиришни назарда тутувчи НҲҲларни қабул қилиш тақиқланади.

 

Бундан ташқари, ҳужжатга кўра, "Cleary Gottlieb Steen &Hamilton LLP" ва "Kosta Legal" компаниялари Жамғарма акциялари пакетини халқаро ва маҳаллий фонд бозорларида бирламчи оммавий таклиф (IPO) жараёнларига ҳуқуқий маслаҳатчи сифатида жалб этилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 27.02.2026 йилдан кучга кирди.

 

                                              Лола Абдуазимова