Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Можно ли выставить ЭСФ при оплате корпоративной картой Сколько дней отдохнем в декабре 2025 года Как оплачивать труд при вахтовом методе работы Как оплачивать труд при вахтовом методе работы

Давлат корхоналарининг акциялари фонд биржаларида жойлаштирилади

18.08.2022

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 15.08.2022 йилдаги «Давлат иштирокидаги йирик корхоналар акцияларини фонд биржасида бирламчи ва иккиламчи оммавий жойлаштириш тўғрисида»ги 446-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан 2022-2023 йилларда давлат иштирокидаги йирик корхоналар акцияларини фонд биржасида бирламчи ва иккиламчи оммавий жойлаштириш бўйича «йўл харитаси» тасдиқланди.

 

21 та компанияни аудитдан ўтказиш, хусусийлаштириш жараёнларига халқаро экспертларни жалб қилиш ҳамда корхоналар акцияларини маҳаллий ва хорижий фонд биржаларида оммавий жойлаштириш режалаштирилмоқда.

 

«Йўл харитаси»да белгиланган вазифаларнинг ижросини сифатли ва ўз муддатида таъминлашга корхоналарнинг ижро этувчи органи раҳбарлари шахсан масъул ҳисобланадилар.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 16.08.2022 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.