Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Когда автоматизированная сверка создает расхождения Взносы на ИНПС: как рассчитывать и уплачивать обязательные и добровольные 3 000 компаний получили письмо об отсутствии договоров аренды: что делать бухгалтерам

Давлат маданият муассасалари ходимларининг лавозим маошлари миқдорлари қайта кўриб чиқилди

30.04.2025

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 25.04.2025 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат маданият муассасалари ва давлат архивлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантиришнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш ҳақида» 2018 йил 19 июндаги 458-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 261-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан қуйидаги лавозимлар учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг базавий лавозим маошларига оширилган коэффициентлар тасдиқланди:

  • театр ва циркларнинг маъмурий-бошқарув ва бадиий-раҳбар ходимлари;
  • театрларнинг артист ходимлари;
  • театр-концерт саройларининг маъмурий-бошқарув ва бадиий-раҳбар ходимлари;
  • концерт ташкилотлари, мусиқа, рақс жамоалари ва циркларнинг артист ходимлари;
  • музейлар ходимлари;
  • маданият марказлари ходимлари ва бошқалар.

 

Белгиланган коэффициентлар 2025 йил 1 январдан ва 2025 йил 1 июлдан бошлаб қўлланилади (коэффициентлар билан бу ерда танишиш мумкин).

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 28.04.2025 йилдан кучга кирди.

 

                                           Собир Нурбердиев