Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:Почему нужно наладить регистрацию наемных работников ИП15 важнейших вопросов о работе самозанятых Как определять дату получения дохода для исчисления НДФЛ Когда начинать продажу остатков импорта, с которых снимается запрет

Давлат мулкини аукционда 1 сўмга сотишда давом этадилар

20.02.2019

Читать на русском языке

 

Бу Президентнинг 2019 йил 19 февралдаги Фармонида назарда тутилган, унинг матни ЎзАда жойлаштирилган.

 

Эслатиб ўтамиз, мамлакатимизда давлат мулки объектларини сотиш тартибини соддалаштириш бўйича эксперимент ўтказилмоқда (11.10.2018 йилдаги ПФ–5552-сон Фармонга қаранг). Хусусан, унинг доирасида бўш турган объектлар уларни баҳоламасдан, 1 сўмга тенг қийматдаги бошланғич нархда «E-IJRO AUKSION»да инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни белгилаган ҳолда сотила бошлади.

 

Натижа таъсирланарли: айни пайтда 444 та объект аукционга чиқарилиб, шундан 310 таси 172 млрд сўм инвестиция киритиш ҳамда 3 536 та янги иш ўрни яратиш шарти билан 11,2 млрд сўмга сотилган. Шу муносабат билан эксперимент ўтказиш муддатини 2020 йил 1 январга қадар узайтиришга қарор қилинди (дастлабки муддати – 2019 йил 1 апрелгача эди, таҳр.).

 

Ҳужжат билан электрон аукционда 1 сўмга тенг қийматдаги бошланғич нарх бўйича инвестиция мажбуриятларини қабул қилиш шарти билан қўшимча равишда сотиладиган давлат мулки объектлари рўйхати тасдиқланди (шарҳ берилган пайтда эълон қилинмади, таҳр.).

 

Бунда «E-IJRO AUKSION» га 1 сўмга тенг қийматдаги бошланғич нарх бўйича қўйилган давлат кўчмас мулки тўлиқ сотилмагунга қадар савдолардан олинмайди. Бундай тартибда сотилган объектларга доир инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларни қабул қилишни эса Давлат активларини бошқариш агентлиги (Давлат рақобат қўмитаси тугатилиши натижасида ташкил этилган, таҳр.) амалга оширади. Бу харидор томонидан ўз зиммасига олинган маҳсулот (хизматлар) ишлаб чиқаришнинг бошланиши ва янги иш ўринлари яратилишини назарда тутувчи мажбуриятлар бажарилгандан сўнг амалга оширилади.

 

Олег Заманов.