Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:12 дел для главбуха до конца 2021 года 12 НПА, повлиявших на «коммерческую» медицину в 2021 году Как подстроиться под последние нововведения в чеках онлайн-ККТ Как без ошибок отразить данные онлайн-ККТ в персональном кабинете налогоплательщика и расчете по налогу

Давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлиги таъминланади

21.06.2021

Читать на русском языке

Президент томонидан 16 июнь куни «Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармон имзоланди.

 

Ҳужжат билан Очиқ маълумотлар сифатида жойлаштирилиши керак бўлган ижтимоий аҳамиятга молик маълумотлар рўйхати тасдиқланди. Улар жумласига қуйидагилар киритилди:

  • Ҳисоб палатаси;
  • Марказий банк;
  • судлар;
  • прокуратура органлари ҳамда уларнинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари;
  • устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50% ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари;
  • давлат унитар корхоналари.

 

Давлат органлари ва ташкилотлари ҳар йили 1 мартга қадар ўз фаолиятига оид ҳисоботни (давлат сирлари ва хизматда фойдаланиш учун мўлжалланган маълумотлар бундан мустасно) расмий веб-сайтларига жойлаштириб, 10 мартга қадар уни кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама қилиш жойи ва вақти ҳақида хабар беради. 1 апрелга қадар ўз фаолиятига оид ҳисоботни кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама қилиш учун матбуот анжуманларини ўтказади.

 

2021 йил 1 июлдан бошлаб қуйидагилар тўғрисидаги маълумотларни Очиқ маълумотлар порталига (кейинги ўринларда – Портал) ва ўз расмий веб-сайтларига жойлаштириб, ўз ҳузурида фаолият юритувчи жамоатчилик кенгашлари билан биргаликда уларнинг ҳар чоракда янгиланиб борилишини таъминлайди.

 

Шунингдек Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш борасидаги вазифаларни белгиланди. Агентлик тузилмасида Давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти очиқлигини таъминлаш бошқармаси ташкил этилади.

 

Қуйидаги имтиҳонларни ўтказиш жараёнини Интернет тармоғида жонли эфирга узатиш тартиби жорий этилади:

  • олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш учун тест ва ижодий (касбий) имтиҳонлар;
  • олий таълим муассасаларининг магистратура (клиник ординатура) босқичига қабул имтиҳонлари;
  • республикадаги ёки хориждаги олий таълим муассасасидан республикадаги давлат олий таълим муассасасига ўқишни кўчириш истагини билдирган талабалардан олинадиган имтиҳонлар;
  • хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олишда талабгорлардан олинадиган тест синовлари.

 

Тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идораларни жалб қилган ҳолда 2021/2022 ўқув йили қабулига қадар «transfer.edu.uz» платформаси негизида имтиҳон жараёнларини Интернет тармоғида жонли эфирга узатишни таъминлайдиган, барча фойдаланувчилар учун очиқ бўлган «imtihon.uz» веб-платформаси ишга туширилади.

 

Қуйидагиларга:

  • Молия вазирлигига Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2021 йил 1 сентябрга қадар Порталнинг давлат харидлари бўйича махсус ахборот портали билан интеграция қилинишини таъминлаш топширилди;
  • Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига 2021 йил 1 августга қадар доимий равишда янгилаб туриладиган Ов қилиш ва овчилик хўжаликлари тўғрисидаги ахборот базасини Қўмитанинг расмий веб-сайтида ва Порталда ишга тушириш топширилди;
  • ДХХга Адлия вазирлиги, Агентлик ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 3 ой муддатда «Давлат сирларини сақлаш тўғрисида»ги янги таҳрирдаги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда киритилишини таъминлаш топширилди;
  • Коррупцияга қарши курашиш агентлигига Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Адлия вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси билан биргаликда 2021 йил 1 октябрга қадар Давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти очиқлигини мониторинг қилиш ва баҳолаш бўйича методикани (кейинги ўринларда – Методика) ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда киритиш топширилди.

 

2021 йил 1 декабрдан бошлаб методика асосида ҳар йил якуни бўйича давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг Очиқлик индекси аниқланади. Агентлик Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамда Адлия вазирлиги билан биргаликда белгиланган тартибда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг Очиқлик индексини аниқлаш бўйича чораларни кўради, натижаларни ўз расмий веб-сайтлари ва ОАВ орқали оммага етказилишини таъминлайди.

 

Давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятида очиқлик даражасини янада ошириш бўйича «Йўл харитаси» тасдиқланди.

 

Ҳужжат 17.06.2021 йилда «Халқ сўзи» газетасида чоп этилган.

 

Эльмира Сиразиева.


Курс валют

2021-11-26
  • USD:10757.57 (+0.00) сум
  • EUR:12074.30 (+0.00) сум
  • RUB:144.34 (+0.00) сум