Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzМожет ли иностранное юрлицо торговать на местных маркетплейсах без регистрации в Узбекистане Что делать, если при выставлении ЭСФ возникает ошибка «Покупатель не является вашим клиентом» Как учесть передачу материалов по договору займа Как предприятиям оптовой и розничной торговли работать с маркированными прохладительными напитками

Давлат органлари ва ташкилотлари жамоатчилик олдида ҳисобот берадилар

21.07.2020

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 16.07.2020 йилдаги «Электрон ҳукумат тизимини янада ривожлантириш, шунингдек, давлат органлари ва ташкилотларининг ўз фаолияти бўйича жамоатчилик олдида электрон ҳисобот бериши тартибини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 444-сон қарори қабул қилинди.

 

Қарор Президентнинг 2.03.2020 йилдаги «2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида»ги ПФ-5953-сон Фармонига мувофиқ қабул қилинган.

 

Юқорида айтиб ўтилган Фармонга мувофиқ қуйидагиларни жорий этиш бўйича чора-тадбирлар қабул қилинади:

  • электрон ҳукуматнинг ахборот тизимлари ва ресурслари ягона реестри ахборот тизимини;
  • давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларини интеграция қилиш орқали мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таҳлил қилиш, келгусида прогнозлаштириш имконини берувчи «Маълумотларни бошқариш» ахборот тизимини.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар белгиланди:

  • ягона реестрга вазирликлар, давлат қўмиталари, қўмиталар, агентликлар, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда устав капиталида 50 фоиз ва ундан ортиқ давлат улуши бўлган хўжалик бирлашмаларининг (кейинги ўринларда – давлат органлари ва ташкилотлари) ахборот тизимлари ва ахборот ресурслари (кейинги ўринларда – ахборот тизимлари) киритилади;
  • давлат органлари ва ташкилотларига ягона реестрга киритилган ахборот тизимларининг функционал вазифаларини такрорлайдиган ахборот тизимларини ишлаб чиқиш ва фойдаланиш тақиқланади. Бунда ягона реестрга киритилган ахборот тизимига нисбатан тезкор, қулай, самарали, камхарж ва хавфсиз фойдаланиш имконини берадиган бошқа ахборот тизимларини ишлаб чиқиш ва фойдаланишга, истисно тариқасида, фақат рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукумат соҳасидаги ваколатли органнинг хулосасига мувофиқ рухсат берилиши мумкин;
  • давлат органлари ва ташкилотлари идоралараро электрон ҳамкорлик қилишда электрон ҳукуматнинг маълумотномалари (маълумотлари), классификаторлари ва ягона идентификаторларидан фойдаланишга мажбурдирлар.

 

Қарор билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • Электрон ҳукуматнинг ахборот тизимлари ва ресурслари ягона реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низом;
  • Электрон ҳукуматнинг маълумотномалари ва классификаторлар регистрини шакллантириш ва юритиш ҳамда ягона идентификаторлардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом;
  • «Маълумотларни бошқариш» ахборот тизими орқали давлат органлари ва ташкилотлари маълумотларини йиғиш, қайта ишлаш ва таҳлил қилиш тартиби тўғрисидаги низом;
  • Электрон ҳукуматнинг идоралараро ахборот тизимларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўйича «йўл харитаси»;
  • Давлат органлари ва ташкилотларининг ўз фаолияти бўйича жамоатчилик олдида электрон ҳисобот бериши тартиби тўғрисида низом.

 

2020 йил 1 сентябрдан бошлаб давлат бошқаруви органлари, уларнинг ҳудудий бўлинмалари, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, туман (шаҳар)лар ҳокимликлари томонидан ўз фаолияти бўйича жамоатчилик олдида электрон ҳисобот бериш тартиби жорий этилади.

 

Мазкур тартиб бошқа давлат органлари ва ташкилотлари учун тавсиявий тусга эга ҳисобланади.

 

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси ва «Киберхавфсизлик маркази» ДУК билан биргаликда қуйидагиларни таъминлаш топширилди:

  • 2020 йил 1 октябрга қадар ягона реестрни яратиш ва «Электрон ҳукуматнинг маълумотномалар ва классификаторлар регистри» ахборот тизимини модернизация қилиш бўйича техник ҳужжатларнинг ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини;
  • 2021 йил 1 январга қадар ягона реестр ва «Электрон ҳукуматнинг маълумотномалар ва классификаторлар регистри» ахборот тизимининг амалиётга жорий этилишини.

 

Ҳужжатда ўтказилаётган ишларнинг ҳар бир босқичини молиялаштириш манбалари қайд этилган.

 

Давлат органлари ва ташкилотларига қуйидагиларни амалга ошириш топширилди:

  • 2020 йил 1 августга қадар ягона реестрда ахборот тизимларини рўйхатдан ўтказиш ва маълумотларни киритишга масъул бўлган шахсни белгилаш, шунингдек масъул шахс тўғрисидаги маълумотларни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига киритиш;
  • 2020 йил 15 августга қадар Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси ва «Киберхавфсизлик маркази» ДУК билан келишилган ҳолда қуйидагиларни назарда тутувчи «йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш:
    • «Электрон ҳукуматнинг маълумотномалар ва классификаторлар регистри» ахборот тизими билан интеграция қилинишини инобатга олган ҳолда ўзларининг ахборот тизимларини такомиллаштириш бўйича ташкилий ва техник чораларни кўриш;
    • амалдаги ахборот тизимларини рўйхатдан ўтказиш ва улар бўйича маълумотлар доимий янгилаб турилишини инобатга олган ҳолда уларни ягона реестрга киритиш;
    • «Электрон ҳукуматнинг маълумотномалар ва классификаторлар регистри» ахборот тизимини шакллантириш доирасидаги хабар ва маълумотларнинг доимий долзарблигини таъминлаш.

 

Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекциясига давлат органлари ва ташкилотларининг барча ахборот тизимлари ягона реестрга киритилишининг мунтазам равишда мониторинги олиб борилишини таъминлаш топширилди.

 

«Киберхавфсизлик маркази» ДУК зиммасига давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимлари ахборот хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги бўйича экспертизадан ўтказилишини таъминлаш юкланган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 17.07.2020 йилдан кучга кирди.


Баҳодир Қаюмов.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах