Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Давлат органларида апелляция кенгашлари пайдо бўлади

18.06.2020

Читать на русском языке

Улар жисмоний ва юридик шахслар ҳамда давлат органлари ўртасидаги низоларни судгача ҳал қилиш билан шуғулланади. Бу ЎзАда эълон қилинган Президентнинг 17 июндаги қарорида назарда тутилган.

 

2020 йил 1 августдан бошлаб эксперимент тариқасида қуйидагилар ҳузурида Жисмоний ва юридик шахслар ҳамда давлат органлари ўртасидаги низоларни судгача ҳал қилиш бўйича апелляция кенгашлари (кейинги ўринларда – Апелляция кенгаши) ташкил этилади:

  • Давлат божхона қўмитаси;
  • Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси;
  • Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси;
  • Наманган, Бухоро ва Тошкент вилоятлари ҳокимликлари.

 

Қуйидагилар Апелляция кенгашининг асосий вазифалари этиб белгиланди:

  • жисмоний ва юридик шахслар ҳамда давлат органи ўртасида юзага келадиган низоларни судгача кўриб чиқиш ва хулоса қабул қилиш орқали уларни ҳал этиш чораларини кўриш;
  • мурожаатни кўриб чиқишда қонун ҳужжатида турлича талқин этилиши мумкин бўлган нормалар аниқланган, у амалиётда нотўғри ёки зиддиятли тарзда қўлланилган тақдирда, уларни белгиланган тартибда расмий шарҳлашни ташкиллаштириш бўйича чораларни кўриш;
  • мурожаатни кўриб чиқишда аниқланган қонун ҳужжатларидаги бўшлиқларни бартараф этиш бўйича таклифлар киритиш.

 

Апелляция кенгашининг таркиби тегишли давлат органи раҳбарининг қарори билан 2,5 йил муддатга тасдиқланади ва 7 нафардан 11 нафаргача аъзолардан иборат таркибда тузилиши мумкин. Апелляция кенгаши аъзолигига  қуйидагилар қабул қилинади:

  • амалий тажрибага ва обрў-эътиборга эга давлат органининг марказий аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарлари ва ходимлари;
  • соҳада катта амалий тажриба ёки илмий салоҳиятга эга бўлган обрўли фуқаролар, бунда уларнинг сони Апелляция кенгаши аъзолари жами сонининг 1/5 қисмидан ошиб кетмаслиги лозим.

 

Апелляция кенгаши унда кўриб чиқилаётган масалалар юзасидан тавсиявий тусга эга бўлган хулоса қабул қилади ва уни 3 кун муддатда давлат органи раҳбарига кўриб чиқиш учун, бошқа манфаатдор тарафларга маълумот учун юборади. Хулосани қабул қилиб олган давлат органи раҳбари ёки унинг ўринбосари уни инобатга олиши ёки рад этиши мумкин ва қабул қилинган қарор тўғрисида 3 кун муддатда Апелляция кенгаши ва тарафларни ёзма ёки электрон тарзда хабардор қилади.

 

Шунингдек, ҳужжат билан ННТ сифатида қуйидагиларни ташкил этиш ва фаолиятини юритишга рухсат берилди:

  • низоларни муқобил усулда ҳал этиш билан шуғулланувчи профессионал медиаторларнинг ўзаро бирлашувига асосланган  - Медиация маркази;
  • профессионал медиаторлар, ҳакамлик судлари ва халқаро арбитражларнинг ўзаро бирлашувига асосланган - Низоларни муқобил усулда ҳал этиш маркази.

 

Қуйидагилар марказларнинг асосий вазифалари этиб белгиланди:

  • медиация, ҳакамлик судлари ва халқаро арбитраж фаолиятига низоларни муқобил усулда ҳал этиш тартиб-таомилини амалга ошириш учун шарт-шароит яратиш;
  • медиация, ҳакамлик суди ва халқаро арбитраж ишларини кўриш билан боғлиқ фаолиятга аралашмаслик принципи асосида иш юритиш;
  • медиация, ҳакамлик судлари ҳамда халқаро арбитраж соҳаларида мутахассисларни тайёрлаш ва малакасини ошириш учун ўқув курсларини ташкил этиш;
  • медиация ва низоларни муқобил ҳал этишнинг бошқа усуллари ривожланиши ва кенг оммалашувига кўмаклашиш, бу соҳада семинарлар, тренинглар ва конференциялар ташкил этиш.

 

Тошкент давлат юридик университети ва Юристлар малакасини ошириш маркази томонидан Тошкент медиация маркази таъсис этилади.

 

Эльмира Сиразиева.