Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как спрогнозировать риски назначения камералки в 2020 году - читать на buxgalter.uzРасчетная единица МРЗП больше не используется - читать на buxgalter.uzПошаговая инструкция: как изменить номер телефона для СМС-уведомлений ГНК - читать на buxgalter.uzНалоговики объяснили, как кенгаши будут продлевать сроки уплаты отдельных налогов - читать на buxgalter.uzЦБ устранил причину споров при заключении договоров с коммерческими банками- читать на buxgalter.uzПлатность счета-фактуры – это новый налог? - читать на buxgalter.uz

Давлат Қорақалпоғистонда чорвачилик лойиҳаларини қўллаб-қувватлайди

12.11.2019

Читать на русском языке

2019-2020 йилларда уларга жами 125 млн АҚШ доллари ва 366,6 млрд сўм сарфланади (7.11.2019 йилдаги ПҚ-4512-сон қарорга қаранг).

 

Қорақалпоғистоннинг Бўзатов, Мўйноқ, Тахтакўпир ва Қўнғирот туманларида чорвачилик соҳасида лойиҳаларни амалга оширишнинг соддалаштирилган қоидалари жорий этилмоқда:

биринчидан, ташкил этилган Қорақалпоғистон Республикасида чорвачиликни жадал ривожлантириш бўйича комиссия тавсияси бўйича:

а) истисно тариқасида танлов ва аукцион ўтказмасдан:

  • чорва молларини саноат усулида боқиш учун - суғориладиган ерлар;
  • чорва молларини боқиш учун - пичанзор ва яйловлар;
  • чорвачилик комплекслари, чорвачилик маҳсулотларини қайта ишлаш, омухта ем ишлаб чиқариш мақсадида бино ва иншоотлар қуриш учун – унумдорлиги паст суғориладиган ер участкалари (қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ер участкаси бўлмаган тақдирда) ажратиб берилади.

б) ажратиладиган ер участкалари ҳажми уларнинг ҳосилдорлик даражасига ва ташкил этиладиган чорва бош сонига қараб белгиланади;

иккинчидан, истисно тариқасида, йирик ва майда шохли наслли чорва молларини саноат усулида, шунингдек, яйлов ва пичанзорларда ҳайдаб боқиш, чорва моллари учун озуқа ишлаб чиқариш, чорвачилик маҳсулотларини қайта ишлашга доир лойиҳалар ташаббускорларига Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан бир вақтнинг ўзида компенсация билан биргаликда кафиллик ҳам берилади (шартларига қаранг).

 

Аграрчиларга қорамолларнинг гўшт йўналишидаги абердин-ангус, герефорд, санта-гертруда, Қозоқ оқбош, майда шохли молларнинг қорақўл, жайдари, романов, дорпер зотларидан фойдаланиш тавсия этилди. Яйловлар чорвачилигида наслчилик ишларини ташкил этиш наслдорлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлган, идентификация қилинган ва зоти бўйича районлаштирилган наслли буқаларнинг музлатилган уруғларидан сунъий уруғлантириш орқали амалга оширилади.

 

Янгидан фойдаланишга киритиладиган ерларда фақат озуқа экинлари экилади. Бунинг учун ҳамда етиштириладиган ҳосилнинг чорвачилик хўжаликлари ва аҳолига тизимли етказиб берилишига шахсан жавобгарлик туман ҳокимларига юклатилди.

 

Давлат қудуқларни қазишда ҳам ёрдам беради: харажатларнинг 50%ини республика бюджети, қолган қисмини – Қорақалпоғистоннинг маҳаллий бюджети (даромадларининг ошириб бажарилган қисми ҳисобидан) молиялаштиради. Бундан ташқари, Давлат геология қўмитаси бюджет маблағлари ҳисобидан 2020 йилда минтақа учун 3 та қудуқ бурғулаш ускунасини харид килади. Лойиҳа ташаббускорларига ажратилаётган ер участкаларида ер остидан сув чиқариш учун суғориш тик қудуқлари бурғулаш жойларини аниқлайдилар. Суғориш тик қудуқларини бурғулаш учун Давлат экология қўмитаси экологик экспертиза хулосасини, Давлат геология қўмитаси эса - гидрогеологик хулосани беради. Бунда фақат сув ўлчаш асбобларини ўрнатиш ва сув тежовчи технологияларни қўллаш орқали бундай қудуқлардан фойдаланиш мумкин.

 

Шунингдек, давлат 2020 йилдан бошлаб Қорақалпоғистонда қорамолларда учрайдиган тейлериоз касаллигининг олдини олиш бўйича эмлашга доир харажатларни ўз зиммасига олади – улар Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.

 

Тармоқда кадрлар етишмаслиги муаммосини ҳал қилишади. Хусусан, Самарқанд ветеринария медицинаси институтининг Нукус филиали қошида Ветеринария техникуми ташкил этилади. 2020/21-2022/23 ўқув йилларидан эса Самарқанд ветеринария медицинаси институтининг Нукус филиалида (кундузги таълим шакли) бакалавриатнинг “бюджет” ўринлари учун махсус квоталар пайдо бўлади, унга Бўзатов, Мўйноқ, Тахтакўпир ва Қўнғирот туманларида камида 5 йил ишлаб бериш шарти билан қабул қилинади.

 

Шунингдек, Тахтакўпир туманида Бухоро чўл яйлов озуқабоп ўсимликлар уруғчилиги илмий-ишлаб чиқариш маркази филиали очилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 8.11.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.