Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как в налоговой отчетности применить ставку соцналога 1% - читать на buxgalter.uzКак посчитать НДС от разовых сборов рынка – читать на buxgalter.uzЧастные медорганизации получили льготу по ввозимым автомобилям – читать на buxgalter.uz«Уточненку» по НДС пока не принимают – читать на buxgalter.uz

Давлат рақобат қўмитаси қайта ташкил этилади

19.04.2017

 

Президентнинг 18.04.2017 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида»ги Фармони ҳамда  Президентнинг 18.04.2017 йилдаги «Хусусийлаштирилган корхоналар билан ишлаш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори ЎзАда эълон қилинди.

 

Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ташкил этилмоқда

 

Бу ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворислик шарти билан Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини қайта ташкил этиш йўли билан амалга оширилмоқда. Янги ташкил этилган Давлат қўмитаси ўз фаолиятида мамлакат Бош вазирига ҳисобот беради.

 

Унинг асосий вазифалари қаторига хусусийлаштирилган корхоналарнинг ишлаб чиқариш фаолиятини тиклаш ва самарадорлигини оширишни ҳар томонлама кенг қўллаб-қувватлаш, шу асосда аҳоли даромадларининг барқарор ўсишини таъминлайдиган янги иш ўринларини яратиш, ушбу мақсадларда ваколатли давлат органлари, молия ҳамда бошқа бозор тузилмаларининг ССП ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари билан мустаҳкам хамкорликдаги фаолиятини мувофиқлаштириш киритилди.

 

Қорақалпоғистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш ҳудудий бошқармалари янги давлат органининг  ҳудудий органлари ҳисобланади. Ҳудудий органларининг раҳбарлари тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари билан келишилган ҳолда хусусан Давлат қўмитаси Коллегиясининг қарори билан тайинланади.

 

Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш мақсадида Бош вазир А.Н. Арипов бошчилигида махсус комиссия тузилди.

 

Комиссияга янги тузилманинг раҳбарларини аттестациядан ўтказилишини ташкил этиш ҳамда қўмита раҳбарлари ва ҳудудий бошқармалари раҳбарларининг ўз зиммаларига юклатилган вазифалар ва функцияларни бажариш, хусусийлаштирилган корхоналарни қайта тиклаш ва фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича “йўл хариталари”ни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича қабул қилинаётган аниқ чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботлари мунтазам тинглаб турилишини таъминлаш топширилди. (2017-2018 йилларда Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш бўйича “йўл хариталари”ни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш чора-тадбирлари дастури тасдиқлаш учун 2 ҳафта муддатда киритилиши керак).

 

Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармаси ташкил этилди

 

У Давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушган маблағлар жамғармаси негизида шакллантириш манбалари сақлаб қолинган ҳолда ташкил этилмоқда. Жамғарманинг  устувор вазифаси — маблағларни хусусийлаштирилган корхоналарни амалий равишда қўллаб-қувватлашга, инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга ҳамда тадбиркорларнинг ўқишини ташкил қилишга йўналтириш.

 

Хусусийлаштирилган корхоналарни Жамғарма маблағлари ҳисобига қўллаб-қувватлашнинг қўшимча манбалари қуйидагилардир:

  • хўжалик жамиятларидаги давлат улуши бўйича республика бюджетига йўналтириладиган дивидендлар;
  • Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маҳаллий бюджетларига йўналтириладиган давлат мулки ижарасидан тушадиган маблағлар;
  • Жамғарманинг республика ва маҳаллий бюджетларга йўналтирилиши лозим бўлган тушумлари (Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маҳаллий бюджетларига йўналтириладиган давлат мулки объектларини сотишдан тушадиган маблағлар бундан мустасно).

 

Хусусийлаштирилган объектлар маълумотлар базаси яратилади

 

У келаси йилнинг бошига қадар тармоқлар, ҳудудлар ва турли хусусийлаштириш шакллари кесимида жорий этилиши керак. Шу тариқа у солиқ, статистика ва кадастр органларининг маълумотлар базаси билан ўзаро электрон алоқани таъминлайди.

 

Худди шу муддатгача бўш ётган ва самарасиз фойдаланилаётган хусусийлаштирилган объектлар, ишлаб чиқариш майдонлари ва қурилиши тугалланмаган объектлардан хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун фойдаланиш мақсадида уларнинг ҳудудий реестрлари яратилади.

 

1 июндан ҳар бир туманда ўқув курслари очилади

 

Уларда хусусийлаштирилган объектлар негизида лойиҳаларни амалга ошираётган тадбиркорлар ўқитилади. Курслар касб-ҳунар коллежлари биносида ўқув машғулотларидан бўш вақтда ташкил этилади.

 

Шунингдек, яқин 3 ойда Ҳукуматга янги иш бошлаётган тадбиркорларга бизнес-режалар тайёрлашда, зарур ахборотни олишда ва тадбиркорлик фаолиятини юритиш билан боғлиқ амалий масалаларни ҳал этишда уларга эксперт, ҳуқуқий ва маслаҳат ёрдами кўрсатиш учун бизнес-инкубаторлар ташкил этиш бўйича таклифлар киритилади.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.


Олег ЗАМАНОВ, 
 экспертимиз.