Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Чем грозит сдача нулевого отчета по НДС – читайте на buxgalter.uzЧто должен успеть бухгалтер до 25 апреля – buxgalter.uz напоминаетБухгалтерам регулярно приходится отвечать на присланные им требования от налоговых органов. Buxgalter.uz решил помочь – мы начинаем публиковать типовые ответы на часто встречающиеся «Талабнома»К чему должен быть готов главбух, если НДС у него отрицательный – читайте на buxgalter.uz

Давлат ташкилотлари ҳайдовчилари иш ҳақи қандай бўлиши керак

29.01.2019

Читать на русском языке

Автомобиль транспорти ҳайдовчилари меҳнатига ҳақ тўлашнинг умумий шартлари тасдиқланди (рўйхат рақами 3130, 23.01.2019 й).

 

Тасдиқланган ҳужжат бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, муассасалари ва устав капиталида давлат улуши 50%дан кўпроқни ташкил этадиган ташкилотлар учун  мажбурийдир. Бошқа ташкилотлар учун тавсия хусусиятига эга.

 

Ташкилотлар ҳайдовчилари меҳнатига ҳақ тўлаш Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткасига (бундан буён матнда ЯТС деб юритилади) асосан ҳайдовчининг тариф ставкасига 1,228 миқдорида тармоқ коэффициенти қўлланилган ҳолда амалга оширилади. ЯТСнинг тегишли разряди бўйича ҳайдовчининг базавий тариф ставкасини ҳосил қилади.

 

Бунда ЯТСдан фойдаланадиган хўжалик ҳисобидаги ташкилотлар уларнинг молиявий имкониятларидан ва хўжалик фаолияти натижаларидан келиб чиққан ҳолда оширилган тариф коэффициентларини белгилашлари мумкин. ЯТСдан фойдаланмайдиган хўжалик ҳисобидаги ташкилотлар ҳайдовчиларининг меҳнатига уларда қабул қилинган меҳнатга ҳақ тўлаш тизимига мувофиқ ҳақ тўлайдилар.

 

Ҳайдовчилар меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича разрядлар транспорт воситасининг (енгил, юк, автобус) тури ва техник паспортида кўрсатилган унинг параметрларидан келиб чиқиб белгиланади (қуйидаги жадвалга қаранг).

 

1-жадвал.

Ташкилотлар ҳайдовчиларининг (юк автомобиллари ҳайдовчиларидан ташқари) меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича разрядлар

Енгил автомобил двигателининг литрдаги иш ҳажми;

Автобуснинг габарит узунлиги, метрда

ЯТС бўйича разряд

 Умумий

Тез тиббий ёрдам автомобиллари;

махсус овоз ва чироқ сигналлари билан жиҳозланган автомобиллар 

Енгил автомобиллар

 1,8 литргача

1

2

1,8 литрдан 3,5 литргача

2

3

3,5 литрдан ортиқ.

3

4

Автобуслар

5 метргача

2

3

5 дан 7,5 гача

3

4

7,5 дан 9,5 гача

4

5

9,5 дан 11 гача

5

6

11 дан 15 гача

6

7

15 дан ортиқ

7

Мотоцикллар, мотороллерлар ҳамда бошқа икки ва уч ғилдиракли мотовоситалар 

ҳар қандай синфдаги

1

 

2-жадвал

Юк автомобиллари ҳайдовчиларининг меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича разрядлар

Автомобиллар гуруҳлари (тоннада юк кўтариш қобилияти),

техник паспорти бўйича

 

ЯТС бўйича разряд

I

II

III

Борт автомобиллари

Ихтисослаштирилган ва махсус автомобиллар:

  • самосваллар, фургонлар, цистерналар, рефрижераторлар, техник ёрдам, ёнғин автомобиллари, қор тозалагичлар, йўлга сув сепгич машиналар, автокранлар, автоюккўтаргичлар ва махсус жиҳозланган бошқа автомобиллар;
  • прицепли ва яримприцепли шатакчи автомобиллар.

Нажас, чирийдиган ахлат, ҳайвонларнинг ўликлари, цемент, заҳарли химикатлар, сувсиз аммиак, аммиакли сув, радиоактив моддалар ва бошқа хавфли кимёвий воситалар ташувчи ассенизацион, сипирувчи ва тозаловчи автотранспорт воситалари.

 1,5 гача

1

 1,5 дан 3 гача

0,5 дан 1,5 гача

0,5 гача

2

3 дан 5 гача

 1,5 дан 3 гача

0,5 дан 1,5 гача

3

5 дан 10 гача

 3 дан 5 гача

1,5 дан 3 гача

4

10 дан 20 гача

 5 дан 10 гача

3 дан 5 гача

5

20 дан 40 гача

 10 дан 20 гача

5 дан 10 гача

6

40 дан ортиқ

 20 дан 40 гача

10 дан 40 гача

7

40 дан ортиқ

8

 

Вазирлар Маҳкамаси аппарати Хўжалик фаолияти бошқармаси Автохўжалиги балансида бўлган юк автомобиллари ҳайдовчиларига разрядлар мазкур жадвалда белгиланган разрядга нисбатан икки разряд юқори белгиланади:

  • енгил автомобиллар –3 разрядга;
  • автобуслар –  2 разрядга;
  • юк автомобиллари –  2 разрядга.

 

Қонун ҳужжатларида ташкилотга ўзи учун алоҳида разряд белгилаш ваколати берилган бўлса, ушбу ташкилотда мазкур жадвалда белгиланган разряддан бошқа разрядлар қўлланилиши мумкин.

 

Эътибор беринг! Ҳайдовчиларнинг ЯТС бўйича разряд шошилинч тиббий ёрдам хизматининг ихтисослаштирилган автомобиллари учун бошқа тез тиббий ёрдам автомобилларининг ҳайдовчиларига нисбатан бир разряд юқори белгиланади. Шунингдек, кон самосваллари, тез бузиладиган юклар ташишда автомобиль-рефрижераторлар, шу жумладан автокранлар ҳайдовчиларининг разряди бир разряд юқори белгиланади.

 

Шунингдек, ҳужжат билан ҳайдовчиларга устамалар ва қўшимча ҳақлар белгилаш тартиби, уларнинг миқдори ҳамда транспорт воситаларини таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш даврида ҳайдовчилар меҳнатига ҳақ тўлашни тартибга солади.

 

Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг 18.01.2019 йилдаги 47-сон қарори билан ЯТСга ўзгартиришлар киритилди: 1, 2 ва 3 разрядлар бўйича тариф коэффициентлари оширилди (батафсил қаранг).

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 24.01.2019 йилдан кучга кирди.

 

Ленара Хикматова.