Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:Как открыть вторичный расчетный счет В командировку – по турпутевке Как применить нулевую ставку налога на прибыль и отразить ее в налоговой отчетности Если контрагент не подписывает исправленный счет-фактуру

Давлат тилини янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар қабул қилинди

19.03.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамаси томонидан 16.03.2021 йилдаги «Савдо, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш объектларига ном беришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 144-сон қарор қабул қилинди.

 

Ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20.10.2020 йилдаги «Мамлакатимизда ўзбек тилини янада ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6084-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинди.

 

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш маркази (кейинги ўринларда – Марказ) ҳамда унинг ҳудудий бўлинмаларига давлат тилида ном бериш хизматларини кўрсатиш юзасидан қуйидаги қўшимча вазифалар юкланди:

  • номлар захирасини онлайн режимида шакллантириш ҳамда уни доимий янгилаб бориш;
  • ташқи ёзув, пешлавҳа, реклама ва эълонлар матнини тайёрлаш, шунингдек уларнинг давлат тили қоида ва меъёрларига мувофиқлиги, номларнинг бир хил ёки ўхшашлик даражаси юзасидан лингвистик экспертиза ўтказиш;
  • жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига кўра объектлар учун давлат тилида номлар яратиш ва танлаш бўйича шартнома асосида хизматлар кўрсатиш;
  • номлаш, ном яратиш фаолияти билан шуғулланадиган тадбиркорлик субъектлари билан ҳамкорлик қилиш, уларга маслаҳат ёрдамлари кўрсатиш.

 

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига қуйидаги вазифалар ҳам топширилди:

  • қўшимча вазифалар юкланганлигини ҳисобга олган ҳолда Марказнинг уставини янги таҳрирда тасдиқлаш;
  • Давлат хизматлари агентлиги билан биргаликда тадбиркорлик субъектлари учун номлар захирасининг электрон дастурий таъминотини ишлаб чиқиш ва уни тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизимига интеграция қилиш чораларини кўриш;
  • Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги билан биргаликда ушбу қарорнинг мазмун ва моҳияти ОАВда кенг ёритилишини ташкил этиш.

 

Объектларга ном бериш «Давлат тили ҳақида», «Фирма номлари тўғрисида» ва «Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари талабларига риоя этилган ҳолда амалга оширилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 17.03.2021 йилдан кучга кирди.

 

Наргиза Воҳидова.