Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Можно ли учесть убытки прошлых лет в период карантина – читать на buxgalter.uzНалоговые льготы для малого бизнеса с учетом №УП-5996 – читать на buxgalter.uzЧто делать, если офисы снова «закроют» - читать на buxgalter.uzЧто делать, если «дебиторка» мешает исполнить обязательства – читать на buxgalter.uzРешить проблему «опаздывающих» ЭСФ можно в договоре с контрагентом – читать на buxgalter.uz Календарь главбуха: чек-лист на июнь – читать на buxgalter.uz

Давлат томонидан чорвачиликни қўллаб-қувватлаш оширилади

05.02.2020

Читать на русском языке

 

Президент 29 январда чорвачилик тармоғини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари назарда тутилган қарорни имзолади.

 

Улар қуйидагилардан иборат:

 

биринчидан, Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан:

  • чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ва қуёнчилик бўйича, шу жумладан чорва комплексларини қуриш, йирик ва майда шохли наслдор чорва молларини харид қилиш, чорва маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш бўйича лойиҳаларини амалга ошириш учун тижорат банклари томонидан ажратиладиган 20 млрд сўмгача миқдордаги кредитлар бўйича фоиз ставкасининг МБнинг асосий ставкасидан ошадиган, лекин 8 фоиз пунктидан кўп бўлмаган қисмига компенсация ёки кредит суммасининг 50%и миқдорида кафиллик тақдим этилади;
  • кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларига эквиваленти 20 млрд сўмдан ошмайдиган хорижий валютадаги кредитлар учун – банклар томонидан белгиланган фоиз ставкасининг 40%игача, лекин 4 фоиз пунктидан кўп бўлмаган миқдорда тижорат банкларининг кредитлари бўйича фоиз харажатларини қоплаш учун компенсация тақдим этилади.

 

Бунда Президентнинг аввал қабул қилинган ҳужжатлари ва Ҳукумат қарорларида назарда тутилган  кредитлар бўйича фоиз харажатларини қоплаш учун Жамғарма томонидан кафилликлар ва компенсациялар тақдим этилиши шартлари ўз кучида қолади;

 

иккинчидан, 2020–2022 йилларда қуйидагиларга субсидиялар ажратилади:

а) чорвачилик маҳсулотлари етиштирувчи хўжаликларга:

  • республика ҳудудида фаолият юритаётган наслчилик хўжаликларидан сотиб олинган наслдор қорамолнинг ҳар бир бошига 1 млн сўм миқдорида;
  • хорижий давлатлардан импорт қилинган наслдор қорамолнинг ҳар бир бошига 2 млн сўм, наслдор қўй ва эчкининг ҳар бир бошига 400 минг сўм миқдорида;

б) «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмасига аъзо бўлган интенсив усулда балиқ етиштирувчи хўжаликларга:

  • интенсив усулда етиштирилган бир тонна балиқ маҳсулоти учун 1 млн сўм миқдорида;
  • мамлакат ҳудудига импорт қилинган 1 дона наслдор она балиқнинг 3,5 млн сўмгача бўлган харажатларининг 50%и миқдорида;

в) «Паррандасаноат» уюшмасига аъзо бўлган паррандачилик хўжаликларига ҳар бир бош 1 кунлик наслдор жўжани импорт қилиш билан боғлиқ харажатларнинг 9 000 сўмини қоплаш учун.

 

Субсидиялар «Ўзбекчорванасл» агентлиги томонидан Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ажратилади. Бундай тартиб 15 кун ичида ишлаб чиқилади. 2020 йилда субсидиялар умумий суммаси 56 млрд сўмни ташкил этади. 2021–2022 йилларга зарур сумма жорий йилнинг 1 июлига келиб ҳисобланади.

 

Бундан ташқари, чорвачилик соҳасида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари ва чора-тадбирларга Осиё тараққиёт банкининг чорвачиликни ривожлантириш учун 150,0 млн АҚШ доллари миқдоридаги кредит маблағлари йўналтирилиши назарда тутилган.

 

! Сунъий сув ҳавзаларининг ҳосилдорлигидан келиб чиқиб, ушбу майдонларга ер солиғининг табақалаштирилган ставкаларини қўллаш масаласи кўриб чиқилади. 1 майга қадар тегишли таклифлар ишлаб чиқилиши ва Молия вазирлигига киритилиши лозим. Ушбу омил 2021 йил бюджети лойиҳасини тайёрлашда инобатга олинади.

 

2022 йил 1 январга қадар «Паррандасаноат» уюшмаси таркибидаги паррандачилик корхоналарига ўзи ишлаб чиқарган тухум ва гўшт маҳсулотларини экспорт қилишда, наслдор инкубацион тухум ва наслдор бир кунлик жўжаларни, вакцина ва ветеринария дори воситаларини импорт қилишда, истисно тариқасида, амалдаги ҳаво транспортида ташиш тарифларига нисбатан 20%лик чегирма берилади.

 

Олег Заманов.