Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:Чем вам поможет ценовая политика и как ее составить на 2022 год Малый бухгалтерский глоссарий в картинках. Часть III Когда можно не платить проценты, если у вас отсрочка или рассрочка по земельному налогу Как зарегистрировать допсоглашение в Е-ijara

ДБҚ кинология хизмати такомиллаштирилади

25.01.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 18.01.2021 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Миллий кинология маркази фаолиятини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш тўғрисида»ги 21-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан 2021–2023 йилларда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Миллий кинология маркази фаолиятини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш концепцияси тасдиқланди, унинг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:

  • божхона органларида кинология хизматини тубдан такомиллаштириш;
  • Марказда наслчилик ишларини самарали олиб бориш;
  • кинологларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш;
  • хизмат итларини тайёрлаш.

 

Шунингдек қуйидаги низомлар ишлаб чиқилди ва тасдиқланди:

  • ДБҚнинг Миллий кинология марказида кинологларни тайёрлаш, итларни ўргатиш ва сотиш тартиби тўғрисидаги низом;
  • ДБҚнинг Миллий кинология марказидаги хизматга яроқсиз итларни сотиш тартиби тўғрисидаги низом;
  • ДБҚнинг Миллий кинология маркази томонидан жисмоний ва юридик шахсларга ветеринария даволаш-профилактика ва лаборатория-диагностика ишлари бўйича пуллик хизматлар кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом.

 

Таъкидлаш жоизки, Марказ томонидан жисмоний ва юридик шахсларга ветеринария даволаш-профилактика ва лаборатория-диагностика ишлари бўйича пулли хизматларни кўрсатиш Марказ ҳудудидаги ветеринария клиникаси орқали алоҳида ташкил этилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 18.01.2021 йилдан кучга кирди. 

 

Лола Абдуазимова.