Солиқ кодексига киритилган ўзгартишлар билан жами йиллик даромад тўғрисидаги декларацияда нотўғри маълумотлар аниқланганда жавобгарлик чоралари назарда тутилган.
- www.norma.uz
- Қонунчиликдаги янгиликлар
- Декларация нотўғри бўлса – энг юқори ставкада тўланг
Декларация нотўғри бўлса – энг юқори ставкада тўланг
30.12.2016

Қонунчиликда жисмоний шахснинг алоҳида даромадлар бўйича ДСИга жами йиллик даромад тўғрисидаги декларацияни тақдим этиш мажбурияти кўзда тутилган (СКнинг 189-моддаси). Агар солиқ тўловчи уни тақдим этмаса, солиқ хизмати ўзида мавжуд бўлган маълумотлар асосида энг юқори ставкада солиқ суммасини ҳисоблаши ва тўланиши лозим бўлган ҳисобланган солиқ суммаси ҳақидаги билдиришномани тақдим этишга ҳақли.
27.12.2016 йилдаги ЎРҚ-417-сон Қонун билан СКнинг 192-моддаси 9-қисми янги таҳрирда қабул қилинди. Энди ушбу чоралар жисмоний шахс нотўғри маълумотларни топширган тақдирда қўлланади (барча даромадларни кўрсатмаса ёки суммасини пасайтириб кўрсатса). Бундай ҳолатларда солиқ органлари ўзида мавжуд бўлган маълумотларга асосан энг юқори ставкани қўллаган ҳолда солиқ суммасини қайта ҳисоблаш ва солиқ тўловчини бу ҳақда ёзма равишда огоҳлантириш ҳуқуқига эга.
Бюджетга тўланиши лозим бўлган солиқ суммаси фақат солиқ тўловчи томонидан аниқлаштирилган декларация топширилганидан кейин пасайтирилиши мумкин.
Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
Музаффар Мирзағаниев,
экспертимиз.



