Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Деновда тадбиркорлик ва педагогика институти очилади

20.04.2020

Читать на русском языке

 

Термиз давлат университети Денов филиали негизида Самарқанд давлат университетининг Денов тадбиркорлик ва педагогика институти ташкил этилади (17.04.2020 йилдаги ПҚ–4681он қарорга қаранг).

 

Институт – Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимида фаолият юритувчи давлат олий таълим муассасаси. У 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб эшикларини очади. ТерДУ Денов филиали талабалари таҳсил олаётган бакалавриат таълим йўналишлари бўйича институтда ўқишни давом эттиради. Умуман олганда талабалар ҳар йили тасдиқланадиган республика олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш параметрларидан келиб чиққан ҳолда давлат буюртмаси ва тўлов-контракт асосида қабул қилинади.

 

Институтда 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб илғор хорижий, шу жумладан Туркия олий таълим муассасалари билан келишув асосида қўшма таълим дастурлари бўйича кадрлар тайёрлаш ҳамда талабалар алмашинуви йўлга қўйилади. Ҳудуд ёшлари учун тадбиркорлик ва стартап лойиҳаларини амалга ошириш кўникмаларини шакллантириш ҳамда талабаларнинг амалиётларини ташкил этиш учун «Ёш тадбиркорлар» бизнес-инкубатори ташкил этилади.

 

Институтга юқори салоҳиятга, шу жумладан фан номзоди, фалсафа доктори ҳамда фан доктори илмий даражасига эга бўлган профессор-ўқитувчилар жалб қилинади. Институтни салоҳиятли педагоглар билан таъминлаш мақсадида мамлакатимизнинг етакчи олий таълим муассасаларида тегишли соҳалар бўйича 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб магистратура мутахассисликлари, 2021 йилдан бошлаб эса таянч докторантурада кадрлар мақсадли тайёрланади. Институт профессор-ўқитувчилари ва ходимларига меҳнатга ҳақ тўлашда мос равишда ЯТС разрядларига кўра тариф коэффициентлари ва базавий лавозим маошлари 1,5 баравар миқдорда ҳисобланади.

 

Институтнинг Васийлик кенгаши таркиби тасдиқланди. СамДУ институтни оталиққа олиб, таълим жараёнини ташкил этиш масалаларида унга кўмак беради. Ўз навбатида, институт Сурхондарё вилоятининг Денов, Сариосиё, Узун, Шўрчи ва Қумқўрғон туманларидаги умумтаълим мактаблари, ўрта махсус таълим муассасаларида чет тили ва аниқ фанлар бўйича дарс машғулотларини олиб борувчи ўқитувчиларга илмий-услубий ёрдам кўрсатиб боради.

 

Ислом тараққиёт банки иштирокида амалга оширилаётган «Олий таълим муассасалари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш» лойиҳаси доирасида институт ахборот-технологиялари, биология, кимё ва физика бўйича замонавий лаборатория ускуналари билан жиҳозланади. Илгари ТерДУ Денов филиалига берилган Денов қурилиш ва транспорт касб-ҳунар коллежининг бино ва иншоотлари институтда сақлаб қолинади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 18.04.2020 йилдан кучга кирган.

 

Олег Заманов.