Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКакие налоговые последствия возникают, если транспортные услуги оказал поставщик из Китая Как определить расходы по контролируемой задолженности Если налоговики предлагают внести изменения в строку «себестоимость» отчета по налогу на прибыль Как учитывать дебиторскую задолженность – Buxgalter Pro

Депо ҳисобварағи масофадан туриб очилади

30.04.2024

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 26.04.2024 йилдаги 238-сон қарори билан қимматли қоғозлар бозорида мижозларни масофадан туриб рақамли идентификация қилиш тартиби жорий этилмоқда.

 

Капитал бозорини янада ривожлантириш, инвесторлар учун қулай шароитлар яратиш мақсадида ҳужжат билан Қимматли қоғозлар бозорида мижозларни масофадан туриб рақамли идентификация қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Низом жисмоний, шу жумладан, юридик шахс номидан ҳаракатларни амалга ошириш ваколатига эга бўлган шахсларни инвестиция воситачилари томонидан масофадан туриб рақамли идентификация қилиш тартиби ва шартларини белгилайди, бу депо ҳисобварағини масофадан туриб очиш имкониятини яратади.

 

Мижозларни рақамли идентификация қилиш мақсадида уларнинг шахсини текшириш ва идентификация қилиш инвестиция воситачиси томонидан мижоз тақдим қилган маълумотларга таянган ҳолда ёки инвестиция воситачиларининг ахборот тизимлари томонидан реал вақт режимида инсон омилисиз амалга оширилади.

 

Тартиб-таомилнинг жорий этилиши инвестиция воситачиларининг фаолиятига замонавий рақамли технологияларни жорий этиш, шунингдек мижозлар билан масофадан туриб шартнома тузиш ва депо ҳисобварағини очиш имконини беради.

 

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг маълумотларига кўра, шу каби механизмлар АҚШ, Германия, Буюк Британия, Корея Республикаси ва капитал бозори ривожланган бошқа мамлакатларда мавжуд.

 

Ўзбекистонда мижозларни рақамли идентификация қилиш тартиб-таомили ҳозирги вақтга қадар фақат тижорат банклари фаолиятида жорий этилган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 27.04.2024 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова