Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Что меняет №ПП-268 в механизмах перехода долей в ООО Можно ли оплачивать закуп сельхозпродукции с пластиковых карт подотчетных лиц Как оформлять электронный акт закупки сельхозпродукции Как уплачивать и отчитываться по налогу на прибыль

Депутатлар ва сайловчилар ўртасидаги алоқаларни кучайтириш чоралари тасдиқланди

04.09.2025

Читать на русском языке

Президентнинг 29.08.2025 йилдаги “Ташаббусли бюджет жараёнларини такомиллаштириш доирасида халқ вакиллари ва сайловчилар ўртасида ҳамкорликни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–264-сонли қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат Қонунчилик палатаси депутатларининг сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг сайловчилар олдидаги масъулиятини кучайтириш, шунингдек, ҳудудларда ижтимоий аҳамиятга эга муаммоларни ҳал этиш воситаси сифатида ташаббусли бюджет механизмларини ривожлантиришга қаратилган.

 

Ҳужжатнинг асосий йўналишлари:

 

1. Депутатларнинг ижтимоий масалалардаги ролини ошириш

Ҳужжат қуйидаги асосий вазифаларни белгилайди:

  • депутатларни сайлов округларидаги ижтимоий муаммоларни ҳал этиш учун зарур ресурслар билан таъминлаш;
  • ташаббусли бюджет лойиҳаларини молиялаштириш устидан парламент назоратини кучайтириш;
  • лойиҳаларни амалга оширишда давлат-жамият шериклиги моделини жорий этиш.

 

2. Ташаббусли бюджет доирасида депутатларнинг ваколатларини кенгайтириш 

Қарорга кўра:

  • депутатлар “Очиқ бюджет” порталида саралашдан ўта олмаган, бироқ аҳоли учун муҳим бўлган ҳар бир фасл учун битта лойиҳадан жами иккита лойиҳани ғолиб деб эълон қилиш ҳуқуқига эга;
  • Қонунчилик палатасида 11 нафар депутатдан иборат парламент комиссияси тузилади;
  • ҳар йили 1 майгача депутатлар сайловчилар билан мулоқот асосида шакллантирилган таклифларни ижро ҳокимияти органларига тақдим этади. 

 

3. Лойиҳаларни молиялаштиришнинг янги модели

2026 йил 1 январдан:

  • ҳар бир округда депутатлар аҳолининг ҳаётига энг катта таъсир кўрсатган иккита лойиҳани танлаб, уларни республика бюджети ҳисобидан мажбурий молиялаштиришга киритади;
  • “Очиқ бюджет” порталида депутатлар ташаббуси билан илгари сурилган алоҳида лойиҳа тоифаси жорий этилади.
  • Ҳар бир депутат учун ҳар йили  базавий ҳисоблашнинг миқдорининг 8000 баробари (БҲМ) миқдорида маблағ ажратилади;
  • бундай лойиҳаларга ташаббусли бюджетнинг умумий лойиҳаларига қўйилган мезонлар татбиқ этилади.

 

4. Депутат ташаббуси асосида молиялаштириш

  • Ҳар бир депутат учун ҳар йили  базавий ҳисоблашнинг миқдорининг 8000 баробари (БҲМ) миқдорида маблағ ажратилади;
  • бундай лойиҳаларга ташаббусли бюджетнинг умумий лойиҳаларига қўйилган мезонлар татбиқ этилади.

 

5. Шериклик механизми: давлат + аҳоли

2026 йил 1 февралдан:

  • агар лойиҳа қийматининг 50 фоизи аҳолининг ўз ҳиссаси ҳисобидан молиялаштирилса, қолган қисми республика бюджети ҳисобидан қопланади;
  • бундай лойиҳалар автоматик тарзда ғолиб деб эътироф этилади. 

 

6. Маҳаллаларнинг иштирокидаги чекловларни юмшатиш

2025 йил 1 сентябрдан:

  • аҳолиси кам (15 тадан кам маҳалла) бўлган аҳоли пунктларида, кетма-кет икки марта ғолиб бўлган маҳаллаларнинг учинчи марта қатнашишига қўйилган чеклов бекор қилинади;
  • бу чеклов шериклик асосидаги лойиҳаларга тааллуқли эмас.
  • Фуқаролик ташаббуслари жамғармаларидаги маблағларга ижро хужжатлари асосида хатлов қўйилиши тақиқланади. 

 

7. Фуқаролик ташаббуслари жамғармаларини ҳимоя қилиш

Фуқаролик ташаббуслари жамғармаларидаги маблағларга ижро хужжатлари асосида хатлов қўйилиши тақиқланади.


8. Рақамлаштириш орқали ошкораликни таъминлаш

2025 йил 1 ноябргача:

  • “Очиқ бюджет” порталида барча ғолиб лойиҳалар бўйича интерактив харита жорий этилади.

 

9. Ҳисоб палатаси томонидан назорат

2026 йил 1 февралдан:

  • лойиҳаларнинг ижроси устидан парламент ва молиявий назорат ўрнатилади, натижалар Президентга йиллик ҳисобот шаклида тақдим этилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 30.08.2025 йилдан кучга кирди.

 

Саодат Усманова