Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Если плательщик налога с оборота реализует имущество на сумму более 1 млрд сум. Какие статотчеты нужно сдать не позднее 18 и 26 мая Как новому ИП встать на учет в «Халк банке» Кто и как может вернуть часть уплаченного в бюджет НДС Как общепиту и экспортерам оформлять электронный акт закупки сельхозпродукции

ДХХ Чегара қўшинларининг талабларини бажармаганлик учун жавобгарлик кучайтирилмоқда

27.04.2023

Читать на русском языке

Президент томонидан 25.04.2023 йилдаги “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасини қўриқлаш ва ҳимоя қилишни янада кучайтиришга қаратилган қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ-832-сон Қонун имзоланди

 

Ҳужжатга мувофиқ, ҳуқуқбузарликни содир этиш сабабларини ҳамда уни содир этишга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш юзасидан ДХХнинг  ёзма тақдимномаларини бажариш чораларини кўрмаслик БҲМнинг 2 бараваридан 5 бараваригача жарима солишга асос бўлади.

 

Шунингдек, ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчисининг:

  • ҳуқуқбузарликларни тўхтатиш;
  • ҳужжатларни текшириш учун тақдим қилиш;
  • кўрсатилган муддатда ДХХ Чегара қўшинлари (ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга) бориш талабини;
  • транспорт воситасини тўхтатиш;
  • жабрланган шахсларга ёрдам кўрсатиш;
  • ва бошқа талабларини бажармаслик –

БҲМнинг 1 бараваридан 12 бараваригача жарима солишга асос бўлади. Такроран содир этилган ҳуқуқбузарлик учун БҲМнинг 12 бараваридан 15 бараваригача жарима ёки 15 сутка маъмурий қамоқ тайинлашини мумкин.

 

ДХХ чегара қўшинлари ҳарбий хизматчисининг талабларини бажармасликка омма олдида ҳар қандай шаклда даъватлар қилиш, худди шунингдек оммавий равишда бўйсунмасликни келтириб чиқариш мақсадида била туриб сохта уйдирмаларни тарқатиш БҲМнинг 3 бараваридан 20 бараваригача жарима ёки 15 сутка маъмурий қамоқ тайинлашига асос бўлади.

 

Ҳужжат Қонунчилик маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 26.04.2023 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев.


Курс валют

2025-05-06
  • USD:12938.01 (+0.00) сум
  • EUR:14673.00 (+0.00) сум
  • RUB:158.73 (+0.00) сум