Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Типичные ошибки в оформлении доверенности – читать на buxgalter.uz Как отразить матпомощь в Расчете налога на прибыль – читать на buxgalter.uz Отказ принять «уточненку» без камеральной проверки – это нарушение норм НК – читать на buxgalter.uz "Автомат" по заполнению расчета НДС подправили – читать на buxgalter.uz Почему налоговики корректируют суммы зачета у тех, кто платит НДС с 1 января – читать на buxgalter.uz ГНК не будет вводить новые штрафы за «неправильные» цены – читать на buxgalter.uz Как сдать перерасчет по НДС за прошлый год – читать на buxgalter.uz Внимание! Какие проблемы ЭСФ могут остаться нерешенными – читать на buxgalter.uz Камеральной проверке – быть. Вопрос – когда? – читать на buxgalter.uz Можно ли вычесть расходы на штрих-кодирование – читать на buxgalter.uz

Доимий ва вақтинча прописка қилиш тартиби соддалаштирилди

16.01.2020

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 28.12.2019 йилдаги «Ўзбекистон Республикасида доимий ва вақтинча прописка қилиш тартибини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 1049-сон қарори қабул қилинди.

 

Қарорга мувофиқ ЛБМА қошидаги «Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази» ДУК томонидан ИИВ ҳамда Давлат хизматлари агентлиги билан биргаликда 2 ой муддатда прописка бўйича давлат хизматлари Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИХДП) орқали ҳам кўрсатилиши таъминланади. Шунингдек ЯИДХП орқали давлат хизматлари кўрсатилишининг ҳар бир босқичида мурожаатларнинг кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартиби жорий этилади.

 

Қарорда фуқароларни турган жойи бўйича ҳисобга олиш соҳасида давлат хизматини кўрсатиш дастлаб тажриба тариқасида Тошкент шаҳрининг Бектемир ва Чилонзор туманларида, 2021 йил 1 январдан бошлаб эса республика миқёсида фақат Давлат хизматлари марказлари орқали жорий этилиши назарда тутилган.

 

Масъул шахслар ишга таклиф этилаётган мутахассисларга ва тор ихтисосликдаги мутахассисларга доимий прописка қилиш учун асосланмаган илтимосномалар берганлиги учун шахсан жавобгар эканликлари тўғрисида огоҳлантирилган. Шунингдек бундай мутахассисларнинг лавозимдан озод қилинганлиги, бошқа ишга ўтганлиги ёки пенсияга чиққанлиги тўғрисида ўз вақтида хабар бермаганлиги учун ҳам жавобгар бўладилар. 

 

Прописка қилиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартибига қуйидаги ўзгартиришлар киритилиши назарда тутилмоқда:

  • фуқароларни прописка қилиш, пропискадан чиқариш ва турган жойи бўйича ҳисобга олишни яшаш жойига яқин ва уларга қулай бўлган хоҳлаган туман (шаҳар) ички ишлар бўлимлари томонидан амалга ошириш тартибини жорий қилиш;
  • фуқароларни прописка қилиш ёки турган жойи бўйича ҳисобга олишга уй-жой мулкдорларининг шахсан иштироки талабини бекор қилиш ҳамда ҳужжатларни уларнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқлаш тизимини жорий этиш;
  • фуқаролар янги яшаш жойига келганда доимий прописка қилиш ёки турган жойи бўйича ҳисобга олиш учун ҳужжатларни тақдим этиш муддатини 10 кунгача узайтириш.

 

Барча айтиб ўтилган янгиликлар қарор билан тасдиқланган қуйидаги ҳужжатларда ҳисобга олинган:

  • Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш, пропискадан чиқариш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низом;
  • Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тартиби тўғрисидаги низом;
  • Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида вақтинча прописка қилиш тартиби тўғрисидаги низом.

 

Қарор Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 30.12.2019 йилдан кучга кирди.     

 

Анвар Иркаходжаев.