Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Срок сдачи формы 4 кв Savolnoma сокращен на неделю Срок сдачи статотчетов форм 4-дх и 4-фх (квартальная) продленОдносторонний ЭСФ при реализации импортных лекарств ниже таможенной стоимости: техническая проблема решена Автоматическое формирование акцизной отчетности по нефтепродуктам запустят уже в октябре Чек-лист: как закрыть квартал без ошибок – Buxgalter ProЧек-лист: как закрыть квартал без ошибок – Buxgalter Pro

Донорлар учун қон топшириш даврийлиги ўзгартирилди

15.06.2016

2016 йил 25 апрелдаги ЎРҚ–405-сон “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи (Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 6 июнда 2556-1-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Қон ва унинг таркибий қисмларини топшириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди.

 

Аниқлаштирилишича, яхлит қон донациясининг даврийлиги эркаклар учун бир йилда 5 мартадан, аёллар учун бир йилда 4 мартадан ошмаслиги керак. Бунда бир марталик қон олиш нормаси кўпи билан 500 мл ни, шунингдек лаборатория текширувлари учун 40 мл ни ташкил этади. Илгари яхлит қон донациясининг даврийлиги ҳам эркаклар, ҳам аёллар учун бир йилда 4 мартадан ошмаслиги лозим эди. Бир марталик қон олиш нормаси эса 400 мл ни, шунингдек лаборатория текширувлари учун 20 мл ни ташкил этарди.

 

Ҳужжат давлат тилида қабул қилинган.

 

Буйруқ Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўпламининг 2016 йил 13 июндаги 23-сонида расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга кирди.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз Сардор ЖУМАШОВ

тайёрлади.