Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Можно ли выставить ЭСФ при оплате корпоративной картой Сколько дней отдохнем в декабре 2025 года Как оплачивать труд при вахтовом методе работы Как оплачивать труд при вахтовом методе работы

Дориларни давлат рўйхатидан ўтказиш бекор қилинмоқда

07.06.2024

Читать на русском языке

Президент томонидан 30.05.2024 йилдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-928-сон Қонун  имзоланди.

 

Ҳужжат билан:

  • «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги Қонунга; 
  • «Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги Қонунга; 
  • «Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида»ги  Қонунга ўзгартиришлар киритилмоқда. 

 

Ўзгартиришларга кўра, дори моддаларини (субстанцияларни) давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби бекор қилинмоқда.

 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги зиммасига дори воситаларини рецепт билан ва рецептсиз бериладиган дори воситалари тоифасига киритиш тартибини тасдиқлаш ваколати юкланмоқда.

 

Шунингдек, рецептсиз ёки шифокор рецепти бўйича бериладиган дори воситалари тўғрисидаги ахборотни уларнинг тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаларда ҳамда Тиббиёт амалиётида қўлланилишига рухсат этилган дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника давлат реестрида кўрсатиш талаби жорий этилмоқда.

 

Бундан ташқари юридик шахсларга IV рўйхат доирасида Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган айрим прекурсорларни тегишли лицензияларга асосан ишлаб чиқариш ва тайёрлаш ҳуқуқи берилмоқда.

 

Ҳужжат “Халқ сўзи” газетасида эълон қилинган.

 

Собир Нурбердиев