Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:Как платить налоги, работая в Узбекистане, но находясь за рубежом Как изменит учет товаров обязательная цифровая маркировка Оплатили за гостиницу иностранному специалисту: налоговые последствия

Доривор ўсимликлар билан янги марказ шуғулланади

28.11.2020

Читать на русском языке

Президентнинг 26 ноябрдаги қарори билан Доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш илмий-ишлаб чиқариш маркази ташкил этилади.

 

У “Шифобахш” доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш маркази негизида Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ҳузурида давлат муассасаси шаклида ташкил этилади. Унинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланли:

  • доривор ўсимликларни илмий асосда етиштириш ва қайта ишлаш, улардан оқилона фойдаланишнинг ягона стратегиясини шакллантириш ва амалга ошириш;
  • республика ҳудудидаги ёввойи ҳолда ўсувчи доривор ўсимликлар ареалларини ўрганиш ва захираларини аниқлаш, мавжуд биоресурслар генофондини сақлаш, оналик плантацияларини ташкил этиш;
  • уруғлик материалларини етиштириш ва тайёрлаш, кўпайтириш, коллекцион кўчатхоналар ташкил этиш ҳамда уларнинг хомашёларини қайта ишлаш билан боғлиқ илмий ва амалий тадқиқотларни олиб бориш;
  • доривор ўсимликларни муайян тупроқ-иқлим шароитини ҳисобга олган ҳолда маданий ҳолда етиштиришни йўлга қўйиш бўйича аниқ илмий асосланган таклифлар ишлаб чиқиш;
  • тупроқ-иқлим шароитларини ҳисобга олиб, маданий ҳолда етиштириладиган доривор ўсимликларнинг агротехнологик хариталарини Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси буюртмасига кўра ишлаб чиқиш;
  • доривор ўсимликлар кимёвий таркибини ўрганиш, маҳсулотини стандартлаш ва сертификатлаш;
  • доривор ўсимликларга бўлган ички ва ташқи бозорлар талабини ўрганиш бўйича маркетинг тадқиқотларини ўтказиш;
  • доривор ўсимликлар етиштирувчи ва қайта ишловчи фермер хўжаликлари, ташкилотлар ва бошқа субъектлар раҳбарлари ва мутахассисларининг малакасини ошириб боришга йўналтирилган дастурларни тайёрлаш ва ўқитиш тизимини ташкил этиш.

 

Марказ ташқи ва ички бозор талаблари ҳамда маркетинг натижаларидан келиб чиқиб, ҳар йили 1 июнга қадар доривор ўсимликлар экинларини жойлаштириш бўйича Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ва Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасига таклифлар киритишга ҳақли. Доривор ўсимликларни тўплаш (ғамлаш), уларни олиб кириш ва ташқарига олиб чиқишга рухсатномалар берганлик, аризаларни кўриб чиққанлик учун ундирилиб, маҳаллий бюджетга йўналтириладиган тўловларнинг 20%и Марказ томонидан табиий ҳолда ўсувчи, шу жумладан, йўқолиб бораётган доривор ўсимликларни сақлаш, хатловдан ўтказиш, уларнинг маданий плантацияларини яратиш, оналик кўчатзорларини ташкил этиш, доривор ўсимликларни етиштиришга доир технологик хариталар ишлаб чиқиш харажатларини қоплаш учун йўналтирилади.

 

Марказ Давлат бюджети, Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағлари, хизмат кўрсатиш ва ўзи етиштирган доривор ўсимликларни сотишдан тушадиган ва қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади. Марказда республикада илмий-педагогик ва меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи ходимларнинг лавозим маошига қўшимча ҳақ тўлаш тизими жорий этилади. Бунда қўшимча ҳақ белгиланиши билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармаси ҳамда хўжалик фаолиятидан тушадиган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.

 

Қарор билан Марказнинг тузилмаси ва унга услубий ва амалий ёрдам бериш учун бириктириладиган муассасалар рўйхати тасдиқланди. Марказ Тошкент вилояти, Тошкент тумани, Дархон қўрғони, Чимкент йўли кўчаси, 2-уйда жойлашган Ижтимоий-иқтисодий касб-ҳунар коллежининг фойдаланилмасдан турган биносига жойлаштирилади.

 

Намунавий плантациялар, лабораториялар барпо этиш, илмий ишланмаларни ишлаб чиқаришга татбиқ қилиш мақсадида хусусий секторни жалб этган ҳолда доривор ўсимликларни етиштириш ва илмий-ишлаб чиқариш кластерлари ташкил этилади. Уларнинг фаолияти банк кредитлари, ташаббускорлар маблағлари, халқаро молия институтлари маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.

 

Ғаллаорол, Когон ҳамда Ургут ихтисослашган давлат ўрмон хўжаликлари ташкил этилади. Нукус, Хўжайли, Қоракўл, Бахмал, Зомин, Китоб, Узун, Бойсун, Бурчмулла, Оҳангарон давлат ўрмон хўжаликларини доривор ўсимликларни етиштиришга, Қуйи Чирчиқ ихтисослашган давлат ўрмон хўжалигини доривор ўсимликлар уруғ ва кўчатларини тайёрлашга ихтисослаштирилади.

 

Шунингдек, ҳужжат билан:

а) илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалари томонидан амалга оширилган доривор ўсимликларга доир илмий тадқиқотлар, янги инновацион ишланмалар бўйича маълумотлар базасини шакллантирсин, шунингдек, уларнинг тизимли равишда янгилаб борилишини таъминлаш;

б) тиббиётда ва халқ табобатида фаол қўлланиладиган доривор ўсимликлар коллекцияси участкаси ва генбанкини ташкил этиш;

в) Марказ ҳузурида доривор ўсимликлар хомашёси ва улардан олинадиган маҳсулотларни сертификатлаш ва стандартлаштириш лабораториясини ташкил этиш;

г) 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб:

  • республика олий таълим муассасалари “Биология” йўналишларининг 3 ва 4-курслари таҳсил олаётган иқтидорли талабалар таркибидан алоҳида гуруҳларда чуқурлаштирилган ўқитиш амалиётини йўлга қўйиш;
  • кадрларга бўлган эҳтиёждан келиб чиқиб, барча қишлоқ хўжалигига ихтисослашган коллеж ва техникумларда мутахассисликлар классификациясини инобатга олган ҳолда “Доривор ўсимликлар етиштириш агротехнологияси” йўналиши бўйича кадрлар тайёрлашни йўлга қўйиш назарда тутилган.

 

Эльмира Сиразиева.