Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак считать налог на прибыль, если ПУ не получает дохода в Узбекистане Как оформить ЭТТН, если в пути груз перекладывается в другой транспорт Как реагировать на отказ в приеме декларации о совокупном годовом доходе С 1 мая 2024 года увеличивается величина минимальных потребительских расходов Как представить отчетность по налогу с оборота

Доривор ўсимликларни етиштириш илмий-ишлаб чиқариш марказининг вазифалари белгиланди

12.03.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ҳузуридаги Доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш илмий-ишлаб чиқариш маркази тўғрисидаги низом тасдиқланди (9.03.2021 йилдаги 124-сон ВМҚ).

 

Президентнинг 26.11.2020 йилдаги «Доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш, уларнинг уруғчилигини йўлга қўйишни ривожлантириш бўйича илмий тадқиқотлар кўламини кенгайтиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4901-сон қарорига мувофиқ Марказнинг асосий вазифалари қуйидагилар этиб белгиланди:

  • доривор ўсимликларни илмий асосда етиштириш ва қайта ишлаш, улардан оқилона фойдаланишнинг ягона стратегиясини шакллантириш ва амалга ошириш;
  • ёввойи ҳолда ўсувчи доривор ўсимликлар ареалларини ўрганиш ва захираларини аниқлаш, мавжуд биоресурслар генофондини сақлаш, оналик плантацияларини ташкил этиш;
  • уруғлик материалларини етиштириш ва тайёрлаш, кўпайтириш, коллекцион кўчатхоналар ташкил этиш ҳамда уларнинг хом ашёларини қайта ишлаш билан боғлиқ илмий ва амалий тадқиқотларни олиб бориш;
  • доривор ўсимликларни муайян тупроқ-иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда маданий ҳолда етиштиришни йўлга қўйиш бўйича аниқ илмий асосланган таклифлар ишлаб чиқиш;
  • тупроқ-иқлим шароитларини ҳисобга олиб маданий ҳолда етиштириладиган доривор ўсимликларнинг агротехнологик хариталарини Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси буюртмасига кўра ишлаб чиқиш;
  • доривор ўсимликлар кимёвий таркибини ўрганиш, маҳсулотини стандартлаш ва сертификатлаш;
  • доривор ўсимликларга бўлган ички ва ташқи бозорлар талабини ўрганиш бўйича маркетинг тадқиқотлари олиб бориш.

 

Доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш илмий-ишлаб чиқариш маркази тўғрисидаги низомда қуйидагилар белгиланган:

  • Марказнинг мақоми, асосий вазифалари ва функциялари;
  • Марказнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, шунингдек унинг фаолиятини ташкил этиш тартиби;
  • Марказ фаолиятини молиялаштириш, Марказга тушадиган маблағларни йўналтириш ва ходимларини моддий рағбатлантириш тартиби.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 10.03.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.