Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

"E-qaror" электрон тизими жорий этилади

25.06.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамаси 22.06.2021 йилдаги “Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятига "E-qaror" электрон тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 390-сон қарорни қабул қилди.

 

Ҳужжат Президентнинг "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили"да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида" 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сон Фармонини амалга ошириш мақсадида қабул қилинган.

 

Қуйидагилар тасдиқланди:

  • Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари ва фармойишларини "E-qaror" электрон тизими орқали ишлаб чиқиш, келишиш, қабул қилиш (чиқариш), рўйхатга олиш ва эълон қилиш тартиби тўғрисидаги низом;
  • Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини "E-qaror" электрон тизими орқали ишлаб чиқиш, келишиш, қабул қилиш (чиқариш), рўйхатга олиш ва эълон қилиш тартиби;
  • Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган норматив тусга эга бўлмаган қарор ва фармойишлар лойиҳаларини "E-qaror" электрон тизими орқали ишлаб чиқиш, келишиш, қабул қилиш (чиқариш), рўйхатга олиш ва эълон қилиш тартиби;
  • "E-qaror" электрон тизимини барча маҳаллий давлат ҳокимияти органларида татбиқ этиш бўйича "йўл харитаси".

 

Маълумот учун! Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги 218-сон қарорига мувофиқ 2021 йил январь-май ойларида Қашқадарё вилоятининг маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида "E-qaror" электрон тизимини апробация қилиш юзасидан ҳуқуқий эксперимент муваффақиятли ўтказилди.

 

Ўтказилган эксперимент натижасида, 1 июлдан бошлаб барча даражадаги маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида "E-qaror" электрон тизими жорий этилади. Шундай тартиб ўрнатилмоқда, унга мувофиқ 1 июлдан бошлаб:

  • барча маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари ва фармойишлари, шу жумладан, хизмат доирасида фойдаланиш учун мўлжалланган қарорлари ва фармойишларини ишлаб чиқиш, келишиш, қабул қилиш (чиқариш), рўйхатга олиш ва эълон қилиш "E-qaror" электрон тизими орқали амалга оширилади;
  • "E-qaror" электрон тизимини четлаб ўтган ҳолда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг тегишли қарорлари ва фармойишларини қабул қилиш (чиқариш)га йўл қўйилмайди. Бундай ҳужжатлар юридик кучга эга эмас ҳамда у қабул қилинган пайтдан эътиборан ҳеч қандай ҳуқуқий оқибатларни келтириб чиқармайди;
  • маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарорларининг тартибга солиш таъсирини баҳолаш "E-qaror" электрон тизимидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.

 

Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига 2021 йил 1 июлга қадар:

  • маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан "E-qaror" электрон тизимига уланиш ва хизмат кўрсатиш бўйича тегишли ташкилотлар билан шартномалар тузиш;
  • маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари ва фармойишларини ишлаб чиқиш ва келишишда иштирок этувчи барча ташкилотларини "E-qaror" электрон тизимига улаш чораларини кўриш топширилди.

 

Адлия вазирлигига Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда "E-qaror" электрон тизимини босқичма-босқич такомиллаштириб бориш топширилди. Бунда "E-qaror" электрон тизими орқали:

  • қабул қилинган (чиқарилган) маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари ва фармойишларини манфаатдор ташкилотлар ва ижрочиларга етказишни ташкил этиш;
  • норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш учун regulation.gov.uz порталига белгиланган тартибда жойлаштириш;
  • қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат ҳисобига олиш ва уларни Ўзбекистон қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасига юбориш назарда тутилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 23.06.2021 йилдан кучга кирди.

 
Наргиза Во
ҳидова.