Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак оформлять перемещение маркированного товара внутри организации Какой ИКПУ предприятию общепита применить к сету Прозрачное строительство: новые нормы для контроля строительства и реконструкции в рамках госпрограмм Как зарегистрировать товарный знак Как зарегистрировать товарный знак

Ёғ-мой маҳсулотларининг хавфсизлиги регламент бўйича аниқланади

26.07.2017

 

Вазирлар Маҳкамасининг 19.07.2017 йилдаги 520-сон қарори билан Ёғ-мой маҳсулотларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент тасдиқланди. Ҳужжат эълон қилинганидан кейин 18 ойдан сўнг амалга киритилади.

 

Техник регламент талаблари рўйхат бўйича озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат ёғ-мой маҳсулотлари учун мажбурий ҳисобланади. Ҳужжат носаноат ишлаб чиқариш жараёнида ишлаб чиқарилган ёғ-мой маҳсулотларига татбиқ этилмайди.

 

Ёғ-мой маҳсулотларининг хавфсизлигига қуйидаги талаблар қўйилади:

  • санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари;
  • ишлаб чиқариш жараёнига талаблар;
  • қадоққа талаблар;
  • сақлашга талаблар;
  • ташишга талаблар;
  • муомалага чиқаришга талаблар.

 

Ёғ-мой маҳсулотларини идентификациялаш ва мувофиқлигини баҳолаш, намуналарини танлаш ва синовдан ўтказиш масалалари  алоҳида боб билан тартибга солинади.

 

Техник регламент жорий қилингунга қадар Миллий сертификатлаштириш тизими билан ўрнатилган қоидалар қўлланилади. У кучга киргунга қадар олинган  санитария-эпидемиологик хулосалар ва мувофиқлик сертификатлари уларда кўрсатилган муддат мобайнида амал қилишда давом этади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари тўпламининг 24.07.2017 йилдаги 29 (789)-сонида эълон қилинган.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.  

 

Олег Заманов,

экспертимиз.