Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

ЭКИҲ индексацияси ижтимоий тўловлар суммасига таъсир кўрсатади

09.08.2018

Читать на русском языке

 

Президентнинг 7.08.2018 йилдаги ПФ–5504-сон Фармонида қонун ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар киритилиши назарда тутилган.

 

Шу пайтгача кам таъминланган оилага ойлик моддий ёрдам (1,5 ЭКИҲдан 3 ЭКИҲгача), шунингдек бола 2 ёшга тўлгунча уни парваришлаш бўйича оналарга тўланадиган нафақалар суммалари (1.01.2003 йилдан – ЭКИҲнинг 200%и) йил бошида белгиланган энг кам иш ҳақидан келиб чиқиб ҳисобланар эди.

 

Масалан, 2016 йил март ойида аёл болани парваришлаш таътилига чиқиб, ойлик нафақа ола бошлади. Йил бошида белгиланган энг кам иш ҳақи миқдоридан (130 240 сўм) келиб чиқиб, нафақа суммаси 260 480 сўмни (130 240 х 200%) ташкил этди. 2016 йил 1 октябрдан ЭКИҲ 15%га, 149 775 сўмгача индексацияланди. Бироқ амалдаги тартиб сабабли бу нафақа суммасини ҳисоблаб чиқаришга таъсир кўрсатмади ва аёл йил охиригача қолган чорак давомида 260 480 сўм олишда давом этди. Индексация нафақа олувчида фақат 2017 йил январда акс этди.       

 

Президентнинг қуйидаги фармонларига ўзгартиришлар киритилиши билан вазият ўзгарди:

 

Энди юқорида кўрсатилган моддий ёрдам ва ойлик нафақалар суммалари йил давомида амалга оширилган индексацияларни ҳисобга олган ҳолда амалдаги энг кам иш ҳақи миқдоридан келиб чиқиб ҳисоблаб чиқарилади.

 

Маълумот учун: ишлаётган оналарга болани 2 ёшга тўлгунча парвариш қилиш бўйича нафақалар иш берувчилар томонидан ўз маблағлари ҳисобига тўланади (Ишлаётган оналарга болани икки ёшга тўлгунгача парвариш қилиш бўйича ҳар ойлик нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 5, 13-бандлари). Ишламайдиган аёллар ва бюджет соҳаси ходималарига ушбу нафақа, шунингдек кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом доирасида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан маҳаллий бюджетлар маблағлари ва бюджетдан ташқари манбалардан тўланади.     

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 8.08.2018 йилдан кучга кирди.  

 

Олег Заманов.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах