Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ремонт в здании: куда отнести расходы? – читать на buxgalter.uzНюансы учета «импортного» НДС – читать на buxgalter.uzГотовимся к ежегодной инвентаризации (пошаговая инструкция) – читать на buxgalter.uzОшибки учета: место ли вещам в эксплуатации на складе? – читать на buxgalter.uzВ правила работы с онлайн-кассами внесены изменения – читать на buxgalter.uz Что меняется в онлайн-ККМ и деятельности ЦОТУ (в продолжение темы) - читать на buxgalter.uz

Экин ва ўсимликлар касалликлар ва зараркунандалардан қандай ҳимоя қилинади

08.06.2018

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 31.05.2018 йилдаги 405-сон қарори билан Қишлоқ хўжалиги экинлари зараркунандалари, касалликлари ва бегона ўтларнинг тарқалиш майдонларини аниқлаш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.

 


 

Таҳририятдан: мазкур ҳужжат ва 75 000 та бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тушунтиришлари билан «ЎзР қонун ҳужжатлари» АҚТга жамланган. Намойиш версиясини бу ерда кўчириб олишингиз мумкин (32,1 МБ). 



“Хавфли” майдонларни аниқлаш ҳимоя қилиш тадбирларини амалга ошириш ва уларни ўтказиш муддатларини режалаштириш, шунингдек зарур кимёвий ва биологик ҳимоя воситаларини аниқлаш учун амалга оширилади. Ўсимликларни ҳимоя қилишни башорат қилиш йўли билан ўтказилади: узоқ муддатли башоратлар, қисқа муддатли башоратлар, фенологик кузатув.

 

Ҳудудий “Агрокимёҳимоя” АЖнинг туман филиаллари мутахассислари томонидан ўсимликларни ҳимоя қилишни башорат қилиш тадбирлари ҳар йили ноябрь ойининг 10 санасигача зарарли организмларнинг қишловдаги захирасини аниқлаш мақсадида тупроқ намуналари, дала атрофларидаги ўсимлик қолдиқлари, дарахт пўстлоқлари ва новдаларида кузатув ишлари олиб бориш орқали амалга оширилади. Шунингдек ҳудудлар ва фермер хўжаликларида ўтган йилда зарарли организмлар тарқалган майдонлар таҳлил қилинади.

 

Олинган маълумотлар ҳудудий мутахассислар томонидан вилоятлар “Агрокимёҳимоя” АЖларга юборилади, улар туманлар кесимида жамланган барча ахборотни 20 ноябргача бош офисга тақдим этадилар. Йил охиригача олинган маълумотлар Ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий-тадқиқот институти билан биргаликда умумлаштирилади ва зараркунандаларнинг тарқалиш хавфини кузатиш ва бартараф этиш бўйича тавсияномалар ишлаб чиқилади.

 

15 январга қадар тавсияномалар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига ҳамда ҳудудий “Агрокимёҳимоя” АЖларга амалиётда фойдаланиш учун юборилади. Шунингдек, ушбу тузилмаларга зарарли организмлар тарқалишининг олдини олиш бўйича ҳар йили чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш юклатилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 1.06.2018 йилдан кучга кирди.

 

Ленара Хикматова.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_