Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzПроект постановления: как борьба с теневой экономикой может способствовать ее росту Увеличились минимальные размеры пенсий и пособий Что изменится с внедрением МСФО (IFRS) 18 Как учитывать реализацию гостиничных услуг Какие признаки трудовых отношений не должны содержаться в гражданско-правовых договорах

Экиш материалини ишлаб чиқарувчиларга 2021 йилгача солиқ солинмайди

30.03.2018

 

Президентнинг 29.03.2018 йилдаги «Ўзбекистон Республикасида мева-сабзавотчиликни жадал ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони ЎзАда (иловаларсиз) жойлаштирилган.


Кластер шаклида ривожланиш

 

Шу йилнинг ўзидаёқ ҳар бир ҳудудда 1-2 та мева-сабзавот кластерлари ташкил этилади. Уларда «уруғ – кўчат – маҳсулот етиштириш – тайёрлаш – сақлаш – қайта ишлаш – транспортировка қилиш – бозорга етказиш» занжири қуйидагича шакллантирилиши назарда тутилган:

  • мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқаришдан то сотишгача бўлган белгиланган жараённи мустақил равишда амалга оширувчи ягона ёки ўзаро боғлиқ корхоналар гуруҳи доирасида;
  • қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига қишлоқ хўжалиги юмушларини ташкил қилиш учун экиш материали, аванс тўловларини тақдим этувчи ва улардан ишлаб чиқарилган маҳсулотни келишилган нархларда сотиб олувчи қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари, тайёрловчи корхоналар, қайта ишловчилар, экспорт қилувчилар ўртасида кафолатланган шартномалар асосида.

 

2019 йилдан бошлаб мева-сабзавот етиштиришга ихтисослашган барча туманлар қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришини ташкил этишнинг кластер шаклига жалб этилади.

 

Мева-сабзавот кластерлари қуйидагилар бўйича мустақил қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга:

  • қишлоқ хўжалиги экинларини экиш;
  • маҳсулот етиштириш ҳажми, уларнинг нави ва турини белгилаш;
  • ички ҳамда ташқи бозордаги эҳтиёж ва тупроқ-иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда агротехнология усулларини қўллаш;
  • фермер ва деҳқон хўжаликлари билан улар томонидан тайёрланаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш юзасидан шартномалар тузиш.

 

Шунингдек чигитдан бўшаган ерларда қишлоқ хўжалиги экинларини экишда биринчи навбатда ердан узоқ муддатли ижара шартларида фойдаланиш ҳуқуқи тақдим этиладиган субъектлар белгиланди. Қуйидаги корхоналарга (ўзаро боғлиқ корхоналар гуруҳига) афзаллик берилади:

  • логистика марказлари (мева-сабзавот маҳсулотларини сақлаш, бирламчи ёки чуқур қайта ишлаш бўйича қувватлар, қишлоқ хўжалиги техникаси), шунингдек, ички ва ташқи бозорда мева-сабзавот маҳсулотларини сотиш тажрибасига эга;
  • замонавий иссиқхона хўжаликлари ва интенсив боғлар яратиш ва улардан фойдаланиш тажрибасига эга;
  • қўшимча қийматлар занжири бўйича кластер усулида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун шахсий ва жалб қилинган молиявий маблағларига эга;
  • мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ва сотиш, жумладан экспорт қилишни ташкил қилиш, замонавий ресурс ва сувни тежовчи технологияларни жорий этиш, янги иш ўринлари яратиш вазифаларини ўз зиммасига оладиган.

 

Имтиёз ва преференциялар

 

Биринчидан, қуйидагилар 1.01.2021 йилга қадар:

а) кўчатхоналар ва иссиқхоналарда уруғ, кўчат ва пайвандтаг етиштирувчи ва уларни қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларига етказиб берувчи хўжалик юритувчи субъектлари барча турдаги солиқ ва йиғимлар тўлашдан (ЯИТ бундан мустасно); 

б) четдан олиб кирилаётган уруғлар, кўчатлар ва пайвандтаглар, минерал ўғитлар, ўсимликларни кимёвий ҳимоялаш воситалари, замонавий энергия тежовчи иссиқхоналар ва уларнинг бутловчи қисмлари тасдиқланган рўйхатга мувофиқ божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви учун йиғим бундан мустасно);

в) импорт бўйича олиб кирилаётган, мева-сабзавот маҳсулотларини ташишга ихтисослашган транспорт воситалари (ТИФ ТН кодлари – 870120, 870421, 870422, 871639) божхона тўловлари ва Республика йўл жамғармасига йиғимлар тўлашдан озод этилди.

 

Иккинчидан,  1.01.2018 йилдан мева-сабзавот маҳсулотлари етиштирувчи ташкилотлар даромадга воситачи ташкилотлар учун кўзда тутилган ставка (2018 йилда – 33%) бўйича солиқ солган ҳолда мукофот суммасидан ЯСТни тўлаш ҳуқуқига эга.  

 

Учинчидан, 1.04.2018 йилдан битта мева-сабзавот кластери ичида сотиладиган маҳсулотга ҚҚС солинмайди ва давлатнинг мақсадли фондларига мажбурий ажратмалар ундирилмайди.  

 

Тўртинчидан, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси 5.09.2017 йилгача иссиқхоналар қуриш, интенсив боғлар яратиш ва музлатгичлар қуриш учун халқаро молия институтлари кредит линиялари ҳисобидан хўжалик юритувчи субъектларга ажратилган валюта кредитлари бўйича белгиланган фоиз ставкасининг 50%гача миқдорида компенсация тўлайди. Ҳукумат бир ой муддатда тегишли тартибни тасдиқлайди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида яқин орада танишиш мумкин.

 

Олег Заманов.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_