Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:Как определить себестоимость ТМЗ при приобретении за иностранную валюту Помощь махалле: налоговые последствия Как отразить нулевой товарооборот в квартальном отчете после перехода на НДС ЦБ разъяснил, как не потерять деньги с личной карточки

Экологик аудит тўғрисидаги қонун қабул қилинди

18.03.2021

Читать на русском языке

15.03.2021 йилдаги «Экологик аудит тўғрисида»ги ЎРҚ-678-сон Қонунни қабул қилишдан мақсад экологик аудит соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

 

Унда қуйидаги тушунчалар қўлланилган:

  • экологик аудит − экологик аудит субъекти амалга оширадиган хўжалик ва бошқа фаолиятни техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдалниш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этиш юзасидан экологик аудиторлик ташкилоти томонидан ўтказиладиган тизимли, ҳужжатлаштирилган, мустақил баҳолаш;
  • экологик аудитор − экологик аудиторнинг малака сертификатига эга бўлган жисмоний шахс;
  • экологик аудитнинг буюртмачиси −  экологик аудит ўтказиш ташаббуси билан чиқувчи хўжалик юритувчи субъект, унинг мулкдори иштирокчилари ва (ёки) акциядорлари;
  • экологик аудит субъекти − маҳсулот ишлаб чиқаришни амалга оширувчи, ишларни бажарувчи ва хизматлар кўрсатувчи, ўзида экологик аудит ўтказиладиган хўжалик юритувчи субъект ва бошқа ташкилотлар;
  • экологик аудиторлик ташкилоти − экологик аудиторлик фаолиятини амалга оширувчи юридик шахс ва бошқалар.

 

Экологик аудит ихтиёрий ёки мажбурий шаклда ўтказилиши мумкин.

 

Атроф-муҳитга таъсир кўрсатиш хавфи кам бўлган ёки унчалик кўп бўлмаган (локал таъсирга эга) экологик аудит субъектларининг фалиятига нисбатан экологик аудит буюртмачининг ташаббуси билан ихтиёрий тартибда ўтказилади.

 

Атроф-муҳитга юқори ва ўртача таъсир кўрсатиш хавфига эга бўлган экологик аудит субъектлари ҳар йили мажбурий экологик аудитдан ўтказилиши лозим. Мажбурий йиллик экологик аудит унинг субъектининг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги бутун фаолиятига нисбатан ўтказилади.

 

Атроф-муҳитга таъсир кўрсатиш даражаси бўйича фаолият турларининг рўйхати Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

 

Экологик аудит аудиторлик ташкилоти ва экологик аудит буюртмачиси ўртасида тузиладиган шартнома асосида ўтказилади. Экологик аудиторлик хизматлари кўрсатиш тўғрисидаги шартнома фақат экологик аудиторлик ташкилотининг фуқаролик жавобгарлиги суғурта полиси мавжуд бўлган тақдирда тузилади.

 

Миллий экологик аудит стандартлари экологик аудиторлик фаолиятини амалга оширишга доир ягона талабларни белгилайди. Экологик аудиторлик ташкилотлари экологик аудитни ўтказиш чоғида шартномага мувофиқ халқаро экологик аудит стандартларини қўллаши мумкин.

 

Экологик аудит ўтказиш якунлари бўйича экологик аудит хулосаси тузилади.

 

Экологик аудиторлик ташкилотлари ҳар қандай ташкилий-ҳуқуқий шаклда тузилиши ва ўз фаолиятини амалга ошириши мумкин, бундан акциядорлик жамияти мустасно. Улар давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ташкил этилиши мумкин эмас. Уларга ушбу экологик аудиторлик ташкилоти ўзи учун асосий иш жойи бўлган экологик аудитори раҳбар бўлиши мумкин.

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг мансабдор шахслари, шунингдек қонунчиликка мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши тақиқланган бошқа шахслар экологик аудиторлик ташкилотларининг муассислари бўлиши мумкин эмас.

 

Экологик аудиторлик ташкилотлари Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигида давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.

 

Экологик аудиторга қуйидаги талаблар қўйилади:

  • Ўзбекистон фуқаролигининг мавжудлиги;
  • тегишли соҳага оид олий маълумотнинг мавжудлиги;
  • атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ёки турдош соҳаларда кетма-кет 3 йиллик иш тажрибасига эга бўлиш;
  • экологик аудитор сертификатининг мавжудлиги.

 

Экологик аудитор аризада кўрсатилган фаолиятни фақат битта экологик аудиторлик ташкилотида амалга оширишга ҳақли.

 

Экологик аудиторларни тайёрлаш, шунингдек экологик аудиторнинг малака сертификатини бериш тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

 

Экологик аудиторлик ташкилотлари ва экологик аудиторларнинг реестрлари Давлат экология қўмитасининг расмий веб-сайтида жойлаштирилади.

 

Шунингдек Қонун билан экологик аудиторлик ташкилотлари, экологик аудиторлар, экологик аудит буюртмачилари ва субъектларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, экологик аудиторлик ташкилотининг жавобгарлиги, экологик аудит ўтказиш чоғидаги чекловлар ва бошқалар белгиланди.

 

Ҳужжат 16.03.2021 йилда «Халқ сўзи» газетасида чоп этилган.

 

Эльмира Сиразиева.