Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как устранить «уязвимость» персонального кабинета налогоплательщика Какими бухгалтерскими проводками отражаются расчеты с поставщиками и подрядчиками Какие налоговые последствия возникают при экспорте товаров

Экологик аудитор сертификати ЯИДХП орқали берилади

22.08.2023

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 19.08.2023 йилдаги “Экологик аудит соҳасини тартибга солувчи айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 402-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан:

  • Экологик аудиторнинг малака сертификатини бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти;
  • Экологик аудиторлик ташкилотлари реестрини юритиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланмоқда.

 

Маълумот учун: экологик аудитэкологик аудит субъекти амалга оширадиган хўжалик ва бошқа фаолиятни техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этиш юзасидан экологик аудиторлик ташкилоти томонидан ўтказиладиган тизимли, ҳужжатлаштирилган, мустақил баҳолаш.

 

Сертификатни олиш учун малакавий имтиҳон экология вазирлиги ҳузуридаги комиссияга топширилади.

 

Номзодга талаблар:

  • экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасига оид (биолог, геолог, гидролог-муҳандис, ер геодезия ва картографияси муҳандиси, шунингдек, сув, атмосфера, ер ва ер ости бойликлари муҳофазаси мутахассисликлари) олий маълумот;
  • атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ёки турдош соҳаларда кетма-кет камида уч йиллик иш тажрибаси.

 

Сертификатни қўлга киритиш учун:

  • номзод давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали мурожаат этиб БҲМнинг 1 баравари миқдорида йиғим тўлайди;
  • 10 кун ичида ваколатли орган номзодни имтиҳонга қўйиш ҳақида қарор қабул қилади ва 3 кун ичида унга хабар беради;
  • имтиҳонга қўйилган номзодга имтиҳон куни ва вақти ҳақида 10 кун олдин хабар берилади;
  • имтиҳон 50 та саволдан иборат тест шаклида компьютерда ўтказилади, саволлар мавзулари вазирлик сайтида эълон қилинади;
  • тест жараёнлари видеотасвирга туширилади ва бир йил давомида комиссияда сақланади;
  • ҳар бир тўғри жавоб учун 1 балл берилади, тестни муваффақиятли топшириш учун камида 40 балл тўплаш лозим.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 21.08.2023 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев