Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Нужно ли уже сейчас вносить в ЕНСТ данные действующих трудовых договоров - читать на buxgalter.uzКак комиссионеру заполнить электронный счет-фактуру - читать на buxgalter.uz27 актуальных вопросов по переходу на ЭСФ - читать на buxgalter.uzКогда отменят запрет на бартер - читать на buxgalter.uzКакую ставку НДС применить к импортному контракту на оказание услуг, исполненному в октябре - читать на buxgalter.uzОблагается ли беспроцентный заем, полученный от нерезидента - читать на buxgalter.uzКогда можно воспользоваться льготами по онлайн-ККМ и виртуальным кассам - читать на buxgalter.uzКак правильно «читать» карточки лицевых счетов - читать на buxgalter.uz

Экологик экспертиза ўтказиш тартиби янгиланди

28.11.2018

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 22.11.2018 йилдаги 949-сон қарори билан янги тартиб-таомил тасдиқланди. Бошқалар қатори экспертиза объектлари ва муддатлари, атроф муҳитга таъсир кўрсатиш хавфи бўйича фаолият турларига тузатишлар киритилди.  

 

2002 йилдан буён амал қилаётган тартиб ўз кучини йўқотди.

 

Эслатиб ўтамиз, давлат экологик экспертизаси (бундан кейин – экспертиза) қуйидагиларни аниқлайди:

  • прогноз қилинаётган хўжалик ва бошқа фаолиятни (бундан кейин – фаолият) амалга ошириш ҳақида қарор қабул қилишгача бўлган босқичда ушбу фаолиятнинг экологик талабларга мувофиқлигини;
  • мўлжалланаётган ёки амалга оширилаётган фаолиятнинг экологик хавфлилик даражасини;
  • атроф табиий муҳитни (бундан кейин – АТМ) муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш бўйича тадбирларнинг етарлилиги ва асослилигини.

 

Бунда ҳужжатнинг янги таҳририда «мўлжалланаётган» фаолият – табиий ресурслардан фойдаланишни назарда тутадиган ва бу жараёнда АТМ компонентларига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳар қандай режалаштирилган фаолият эканлиги борасида аниқлик киритилган.

 

Энди Давлат экология қўмитасининг (қайта ташкил этилган Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси) ихтисослаштирилган эксперт бўлинмалари: Давлат экология қўмитасининг «Давлат экологик экспертизаси маркази», Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ДУК (бундан кейин – Марказлар) экспертизани ўтказадилар.

 

 Қандай объектлар экологик экспертизадан ўтказилиши шарт

 

Қуйида республика ёки ҳудудий Марказларда мажбурий экспертизадан ўтказиладиган объектларнинг янгиланган рўйхати келтирилган. Киритилган қўшимчалар ажратиб кўрсатилган.

 

Давлат экология қўмитасининг маркази

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар марказлари

  • АТМга таъсир кўрсатишни баҳолаш – лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини, кенгайтирилиши, реконструкция қилиниши ва техник қайта жиҳозланиши лозим бўлган ишлаб турган корхоналар ва бошқа объектлар ёки АТМнинг ҳолатига ва фуқаролар соғлиғига салбий таъсир кўрсатадиган технологик жараённи ўзгартиришларни, АТМга таъсир кўрсатишнинг I ва II тоифасига кирадиган фаолият турлари бўйича махсус ҳуқуқий режимга эга объектларни (юқори ва ўртача даражада хавфли);
  • I тоифага кирадиган (юқори даражада хавфли) атмосферага чиқариладиган ташламаларнинг, ер усти сув оқимлари ёки жой рельефига ифлослантирувчи моддалар ташламаларини оқизишнинг, ишлаб чиқариш ва истеъмол чиқиндиларининг ҳосил бўлиши ҳамда уларни жойлаштиришнинг йўл қўйиладиган чекланган экологик нормативлари лойиҳалари;
  • ҳудудларга муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар, фавқулодда экологик вазият ҳамда экологик офат зоналари мақомини бериш мақсадида уларни комплекс текшириш материалларини;
  • техника, технология, материаллар, моддалар, маҳсулотларнинг янги турларини яратишга доир ҳужжатларни;
  • давлат дастурлари ва концепцияларининг, ишлаб чиқариш кучларини, иқтисодий ва ижтимоий соҳа тармоқларини жойлаштириш ҳамда ривожлантириш схемаларининг лойиҳаларини;
  • аҳолиси сони 50 минг кишидан ортиқ бўлган лойиҳалаштириладиган объектларнинг шаҳарсозлик ҳужжатларини;
  • табиий ресурслардан фойдаланиш билан боғлиқ хўжалик ва бошқа фаолиятни тартибга солувчи норматив-техник ва йўриқнома-услубий ҳужжатлар (техник регламентлар ёки стандартлар, экологик нормативлар, қоидалар, йўриқномалар) лойиҳаларини.
  • АТМга таъсир кўрсатишни баҳолаш – АТМнинг ҳолатига ва фуқаролар соғлиғига салбий таъсир кўрсатадиган ҳамда АТМга таъсир кўрсатишнинг III ва IV тоифаларига кирадиган лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини, кенгайтирилиши, реконструкция қилиниши ва техник қайта жиҳозланиши лозим бўлган ишлаб турган корхоналар ва бошқа объектларни ёки технологик жараённи ўзгартиришларни (паст даражада хавфли ва маҳаллий таъсир кўрсатиш);
  • аҳолиси сони 50 минг киши ва ундан кам бўлган объектларнинг (посёлкалар, турар жой даҳалари) шаҳарсозлик ҳужжатларини;
  • муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни бошқариш режаларининг лойиҳаларини;
  • АТМга таъсир кўрсатишнинг II, III тоифасига кирадиган (юқори ва паст даражада хавфли) атмосферага чиқариладиган ташламаларнинг, ер усти сув оқимлари ёки жой рельефига ифлослантирувчи моддалар ташламаларини оқизишнинг, ишлаб чиқариш ва истеъмол чиқиндиларининг ҳосил бўлиши ҳамда уларни жойлаштиришнинг экологик нормативлари лойиҳаларини, шунингдек, IV тоифа бўйича тегишли экологик нормативларни (маҳаллий таъсир кўрсатиш).

 

Юқорида кўрсатилган объектларни экспертизадан ўтказиш мажбурий ҳисобланади, ушбу қоидага риоя этмаганлик учун жисмоний ва юридик шахсларга МЖТКнинг 96-моддасига асосан маъмурий жарима солинади.

 

АТМга таъсир кўрсатишнинг I, II, III ва IV тоифаларига (паст, ўртача, юқори даражада хавфли ва маҳаллий таъсир кўрсатиш) кирадиган фаолият турлари рўйхатлари ҳам янгиланди.

 

Экологик экспертиза ўтказиш босқичлари, муддатлари ва ҳақи

 

Экспертизани амалга ошириш тартиб-таомили бир неча босқичдан иборат. У ҳужжат билан тасдиқланган схемада кўргазмали тарзда тақдим этилган. Экспертиза ўтказиш учун тўланадиган ҳақ миқдорлари ўзгармаган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 23.11.2018 йилдан кучга кирди.

 

Ленара Хикматова.