Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzПроект ПКМ: какой порядок ценообразования предлагают внедрить налоговые органы Нужно ли выдавать кассовые чеки при выездной торговле и службам доставки Будет ли бухгалтер нести ответственность за выполнение требований директора – Buxgalter Pro Как зарегистрировать товарный знак – Buxgalter Pro Как зарегистрировать товарный знак – Buxgalter Pro

Экология соҳасидаги фаолият трансформация қилинади

06.06.2023

Читать на русском языке

Президентнинг 31.05.2023 йилдаги “Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-171-сон қарори қабул қилинди.

 

Президентнинг 2023 йил 31 майдаги “Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасини трансформация қилиш ва ваколатли давлат органи фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-81-сон Фармонига мувофиқ қуйидагилар тасдиқланди:

  • Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги фаолиятининг устувор йўналишлари;
  • Вазирликнинг ташкилий тузилмаси;
  • Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ислоҳотларни чуқурлаштириш ва тизим фаолиятини трансформация қилиш бўйича “йўл харитаси”;
  • Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш режаси;
  • қуйидагиларнинг фаолиятини ташкил этиш жадваллари:
    • – Вазирлик тизимига ўтказилаётган ташкилотлар;
    • – янги ташкил этилаётган ва қайта ташкил этилаётган тузилмалар.

 

Вазирликнинг умумий штатлари доирасида Яшил трансформация ва иқлим ўзгаришига мослашиш миллий маркази ташкил этилмоқда. Марказга Париж битими (Париж, 2015 йил 12 декабрь) доирасида қабул қилинган мажбуриятларни бажариш юзасидан масъулият юклатилди. Унинг вазифалари орасида – 2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги вазифаларга эришиш ҳамда яшил трансформация, шу жумладан, “яшил сертификат” ва экологик маркировкалаш тизимларини жорий этиш бор.

 

2023 йил 1 июлга қадар “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхоналари ва ободонлаштириш бошқармаларига тегишли қаттиқ маиший чиқинди полигонлари Вазирлик тасарруфига ўтказилади.

 

2023 йил 1 июлдан бошлаб қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш, олиб чиқиб кетиш бўйича аҳолига кўрсатилган хизматлар учун вужудга келган дебитор қарздорликни мажбурий тартибда ундириш учун суд органларига даъво аризалари санитар тозалаш хизматларини кўрсатувчи корхоналар томонидан киритилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 02.06.2023 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.