Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:Как реализовать право на зачет при покупке государственного имущества В каких ситуациях нужно сдавать Расчет налога с доходов нерезидента Что делать, если ИКПУ указан неправильно Использованную тару можно будет сдавать, откроются пункты ее приема Организация учета на производственном предприятии Реализация готовой продукции

Экспорт контракти бўйича дебиторлик қарзи 120 кунда сўндирилиши керак

20.11.2017

 

Президентнинг 3.11.2017 йилдаги “Ташқи савдо фаолиятини янада эркинлаштириш ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори имзоланди. Бу ҳақда ЎзА хабар беради.

 

Эслатиб ўтамиз, биз ҳужжатни лойиҳа шаклида муҳокама қилиш босқичида эълон қилгандик. Бироқ имзолаш пайтига келиб унга муҳим ўзгартиришлар киритилди.

 

Ҳужжатнинг қабул қилинган вариантида дебиторлик қарзининг йўл қўйиладиган 120 кунлик муддати фақат экспорт контрактларига татбиқ этилган (лойиҳада бу муддатни барча ташқи савдо операцияларига, яъни импорт контрактларига ҳам қўллаш кўзда тутилганди). Ушбу муддатни ҳисоблаш пайти ҳам ўзгарди:

  • ишлар ва хизматларни экспорт қилиш учун – бажарилган ишларни қабул қилиш далолатномаси имзоланган пайтдан бошлаб;
  • товарларни экспорт қилиш учун – божхона юк декларацияси расмийлаштирилган пайтдан бошлаб.

 

Изоҳ: муддат Ўзбекистон резидентлари-муассислар томонидан чет элдаги ташкилотларига (савдо уйлари, савдо ваколатхоналари, шуъба корхоналари, фирма дўконлари, дилерлик тармоқлари ва консигнация омборларига), шунингдек ССП аъзолари томонидан – савдо-инвестиция уйларига олиб чиқиб кетиладиган товарларга нисбатан татбиқ этилмайди. Муддатни ўтказиб юборганлик учун молиявий санкциялар қўлланади.

 

Тадбиркорлик субъектлари товарлар, ишлар ва хизматларни олдиндан тўлов, очилган аккредитив, расмийлаштирилган банк кафолати ва экспорт контрактини сиёсий ва тижорат таваккалчиликларидан суғурта қилиш бўйича полис мавжуд бўлмасдан хорижий валютага экспорт қилиш ҳуқуқига эга бўлишди. Янги узилган мева-сабзавот маҳсулотлари ва ушбу қарорга иловада кўрсатилган товарлар бундан мустасно (лойиҳада Президентнинг 10.10.1997 йилдаги ПФ-1871-сон фармонига 1, 2 ва 4-иловаларда кўрсатилган товарлар бундан мустасно ҳисобланган).

Дебиторлик қарзи ҳосил бўлган тақдирда экспортга бўлган ҳуқуқнинг ўзи сақланиб қолади. Лойиҳада барча экспорт қилувчиларга қарздор хорижий ҳамкор номига экспорт қилиш тақиқланиши кўрсатилган эди. Бундай тақиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг айрим турларини экспорт қилувчилар учун жорий қилинганди. Батафсил – бу ерда. Бироқ, агар муддати ўтган дебиторлик қарзи мавжуд бўлса, юқорида кўрсатилган ҳужжатларнинг тўлиқ пакети талаб қилинади.

 

Лойиҳага тузатишлар киритилмасдан қуйидагилар белгиланди:

  • экспортга божхона расмийлаштируви, ТСОЯЭА тизимида ҳисоб-китоблар тўғрисидаги маълумотномасиз амалга оширилади (хомашё товарлари, шунингдек, инвойс асосида экспорт қилинадиган товарлар бундан мустасно).
  • ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтказиб юборилган дебитор қарздорлик ҳосил бўлганлиги учун бевосита тадбиркорлик субъектлари жавоб берадилар. Импорт қилувчининг жавобгарлиги эса бу ерда экспорт қилувчининг жавобгарлигига тенглаштирилди;
  • енгиб бўлмайдиган куч (форс-мажор) таъсири юзага келган ҳолатда хорижий валютадаги тушумнинг тушиши муддати ушбу таъсир юз берган давлатнинг ваколатли органи томонидан тасдиқланган, енгиб бўлмайдиган кучнинг амал қилиши даврига узайтирилади;
  • товарлар, ишлар ва хизматлар экспорт қилувчининг ҳисобрақамига экспорт контрактини суғурталаш полиси бўйича суғурта қопламаси суммаси (миллий ва/ёки хорижий валюталарда) тушганда, ушбу экспорт контракти бўйича дебитор қарздорлик суммаси молиявий санкцияларни қўллаш мақсадлари учун суғурта қопламаси суммасига камайтирилади;
  • божхона тўловлари бўйича имтиёзлар қўлланилган ҳолда Ўзбекистоннинг божхона ҳудудига олиб кириладиган товарларнинг божхона қийматини тасдиқлаш учун импорт қилувчилар томонидан экспорт божхона юк декларацияси мажбурий тақдим этилиши бўйича талаб бекор қилинади;
  • “вақтинча олиб кириш” божхона режими остидаги товарларни қайта экспорт қилишга давлат божхона хизматлари органлари томонидан рухсатнома берилиши бўйича талаб бекор қилинади;
  • 2017 йил 1 декабрдан бошлаб тадбиркорлик субъектлари товарларни (махсус товарлардан ташқари), ишлар ва хизматларни экспорт контракти тузмасдан, инвойслар асосида, экспорт қилувчиларнинг Ўзбекистон банкларидаги ҳисобрақамларига олдиндан тўлов 100% тушгандан сўнг ва ТСОЯЭА тизимига маълумотларни киритиш шарти билан экспорт қилишга ҳақли.

 

Лойиҳа ишлаб чиқувчиларининг қуйидаги таклифлари маъқулланмади:

  • тадбиркорлик субъектларига улар томонидан тузилган ташқи савдо контрактлари бўйича тўлов шартларини танлаш ҳуқуқини тақдим этиш;
  • улгуржи савдо учун устав жамғармасини шакллантириш бўйича лицензия талабини бекор қилиш. Шу тариқа, улгуржи савдони амалга оширишга лицензия олиш учун илгаригидек устав жамғармасини ЭКИҲнинг 3500 баравари миқдорида, улардан ЭКИҲнинг 1200 бараварини пул шаклида шакллантириш зарур.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.  



Самир Латипов.