Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ввез товар из-за рубежа – стал плательщиком НДС – читать на buxgalter.uzМожно ли одновременно применять нулевую и льготную ставки налога на прибыль – читать на buxgalter.uzЭСФ: бюджетники – не исключение – читать на buxgalter.uzМожно ли уволить «срочника» на «больничном» - читать на buxgalter.uz

Экспорт ва инвестиция салоҳиятини янада ривожлантириш – Ҳукумат комиссиясининг вазифаси

19.08.2020

Читать на русском языке

 

Экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясининг вазифалари ва таркиби янгиланди (18.08.2020 йилдаги ПФ–6042-сон Фармонга қаранг).

 

Қуйидагилар унинг асосий вазифалари этиб белгиланди: экспорт салоҳиятини ривожлантириш, инвестиция лойиҳаларининг самарали амалга оширилишини таъминлаш, ҳудудларда саноат кластерларини ташкил этиш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, олий даражадаги ташрифлар давомида имзоланган ҳужжатларни амалга ошириш юзасидан тасдиқланган «йўл хариталари».

 

Ҳукумат комиссияси Президентнинг ҳудудларга ташрифлари якунлари бўйича қабул қилинган баённома топшириқларининг экспорт, инвестициялар, ҳудудий саноатни ривожлантириш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ҳамда бошқа ташқи иқтисодий алоқалар соҳасидаги қисмининг ижросини таъминлайди.

 

Комиссиянинг ишчи органлари:

  • Вазирлар Маҳкамасининг Инвестициялар, экспортни қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари котибияти – экспорт салоҳиятини янада кенгайтириш, инвестиция лойиҳаларининг самарали амалга оширилишини таъминлаш масалалари бўйича;
  • Вазирлар Маҳкамасининг Саноат ва унинг базавий тармоқларини ҳамда кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари департаменти – ҳудудий саноатни ривожлантириш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш масалалари бўйича.

 

Ҳукумат комиссиясига қуйидаги ваколатлар берилди:

  • жаҳон ва ички бозорда нарх ва талаб конъюнктураси, ишлаб чиқариш ва тақсимот балансларидан келиб чиқиб, экспорт прогнозининг йиллик умумий кўрсаткичларини сақлаган ҳолда экспорт прогноз кўрсаткичларига ўзгартириш киритиш;
  • инвестиция дастурларига уларнинг умумий параметрлари ҳамда кўрсаткичларини сақлаган ҳолда тузатиш, қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш;
  • олий даражадаги ташрифлар давомида имзоланган ҳужжатларни амалга ошириш юзасидан тасдиқланган «йўл хариталари» ҳамда ХМИ ваХҲМТ билан ҳамкорлик бўйича «йўл хариталари»га ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш (Президент Администрацияси билан келишилган ҳолда).

 

Комиссия белгиланган вазифаларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилишини ўрганиш учун доимий равишда вилоятларга ташрифларни амалга оширади ҳамда ҳар чоракда Президент Администрациясига тегишли ахборот киритиб боради.

 

Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамаси тузилмасида Инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши ва ташқи савдони мониторинг қилиш инспекцияси ташкил этилади. Унинг зиммасига Ҳисоб палатасининг қуйидаги функциялари юкланади:

  • мамлакатимиз Президентининг олий даражадаги ташрифлари давомида имзоланган ҳужжатлари ижросини назорат қилиш;
  • стратегик корхоналар иштирокидаги инвестиция лойиҳаларининг тўлиқ ва ўз вақтида бажарилиши устидан назоратни ташкил этиш;
  • маҳаллийлаштириш жараёнини янада такомиллаштириш, бюджет ташкилотлари, бюджет маблағларини олувчилар ва мониторинг юритиладиган корхоналар томонидан импорт қилинган маҳсулотларнинг асосланганлигини ўрганиш.

 

Ҳукумат комиссияси инспекция фаолиятини мувофиқлаштиради. Назорат функцияларини амалга ошириш ва мониторинг қилиш учун у ҳам Ijro.gov.uz тизимига уланади.

 

Ўз навбатида, Ҳисоб палатасига давлат харидлари ва давлат мулкини бошқариш, шунингдек давлат қарзи ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳаларнинг қонунийлигини аудитдан ўтказиш вазифаси топширилди. Вазифаларнинг қайта кўриб чиқилиши муносабати билан Палата мақоми ва фаолият йўналишларига киритиладиган ўзгартиришлар алоҳида ҳужжатда акс эттирилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 18.08.2020 йилдан кучга кирган.

 

Олег Заманов.