Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЗадержали выплаты работнику – как рассчитать проценты за задержку выплат Как трактовать компенсацию за задержку выплаты дохода работнику Не пропустите сроки регистрации чеков онлайн-ККТ за апрель для зачета НДС по ним Как предприятию продать квартиру физическому лицу Как предприятию продать квартиру физическому лицу

Экспорт юклар қандай суғурталанади

16.08.2020

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 12.08.2020 йилдаги «Капитал, товар ва хизматлар (ишлар) экспорти ҳамда экспортни қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ фаолиятни суғурта қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 477-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат Президентнинг 2.08.2019 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг суғурта бозорини ислоҳ қилиш ва унинг жадал ривожланишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4412-сон қарорига мувофиқ қабул қилинган.

 

Низом экспорт қилувчилар ва уларнинг экспортга йўналтирилган фаолиятини моддий ва молиявий қўллаб-қувватловчи шахсларнинг мулкий манфаатларига суғурта ҳимоясини тақдим этиш шартларини белгилайди.

 

Экспорт юкларини ва уларни ташишларни суғурта қилиш Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига ҳамда «Инкотермс» халқаро қоидаларига мувофиқ тижорат ташкилотлари бўлган ва тегишли турдаги суғурталашни амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган юридик шахслар томонидан амалга оширилади.

 

Суғурталаниши лозим бўлган бир нечта таваккалчилик турлари – сиёсий, тижорат, логистика таваккалчиликлари мавжуд. Ким (экспорт қилувчи ёки экспорт қилувчини молияловчи шахс) суғурталанганлигига қараб турли суғурта шартномалари тузилади.

 

Экспорт қилувчи суғурта қилдирувчи бўлганда, қуйидагиларни суғурта қилиш шартномаси тузилади:

  • экспорт шартномаси бўйича мажбуриятлар бажарилмаслигини;
  • товар ва хизматларни (ишларни) етказиб берувчи кредитини;
  • экспорт қилувчининг дебитор қарздорлигини;
  • логистика таваккалчиликларини;
  • инвестицияларни.

 

Молияловчи шахс суғурта қилдирувчи бўлганда қуйидагиларни суғурта қилиш шартномаси тузилади:

  • харидор кредитини;
  • экспорт факторингини;
  • экспорт қилувчининг айланма маблағларини тўлдириш кредитини ўз вақтида қайтарилмаслигидан;
  • тасдиқланган аккредитивни;
  • кафолат ёки кафилликни;
  • лизинг фаолиятини.

 

Суғурта шартномаларини тузишда қуйидагилар тақиқланади:

  • сиёсий таваккалчиликлар (суғурта билан қопланмайдиган зарарнинг бир қисми) бўйича шартсиз франшиза ўрнатилиши;
  • шартсиз франшиза миқдори:
    • тижорат таваккалчиликлари бўйича — суғурта пулининг 50%идан ортиқ бўлиши;
    • логистика таваккалчиликлари бўйича — суғурта пулининг 5%идан ортиқ бўлиши;
  • кутиш даври:
    • сиёсий таваккалчиликлари бўйича – 180 календарь кундан ортиқ бўлиши;
    • тижорат таваккалчиликлари бўйича – 90 календарь кундан ортиқ бўлиши;
    • логистика таваккалчиликлари бўйича – 30 календарь кундан ортиқ бўлиши.

 

Суғурта қилдирувчи ариза ва ҳужжатларни суғурталовчига бевосита, почта орқали ёки электрон шаклда тақдим этишлари мумкин.

 

Шунингдек Низомда қуйидагилар қайд этилган:

  • суғурта шартномаларини тузиш тартиби;
  • суғурта шартномасининг валютаси;
  • зарарни кўриб чиқиш, суғурта товонини аниқлаш ва тўлаш тартиби.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 13.08.2020 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах