Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:ИНСТРУКЦИЯ: как отражать код цифровой маркировки в ЭСФ и чеках онлайн-ККТ Инструкция: как оформлять ЭСФ при импорте услуг через комиссионера 82 товарных позиции освобождены от импортной таможенной пошлины Как определить цену сделки

Экспортни қўллаб-қувватлаш учун $100 млн ажратилади

16.07.2021

Читать на русском языке

Президентнинг 13.07.2021 йилдаги “Экспорт фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш тўғрисида”ги ПҚ-5184-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжатга асосан экспорт билан боғлиқ савдо ва экспортолди операцияларини молиялаштириш учун Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармасига $100 млн миқдорида маблағлар ажратади. Маблағлар Экспортни рағбатлантириш агентлиги талабномасига асосан 5 йил муддатга 1% ставкасида ажратилади.

 

Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясига қуйидагиларни таъминлаш топширилди:

  • ажратилаётган молиявий ресурсларнинг ўз вақтида ва тўлиқ қайтарилишини;
  • 2021 йил якунига қадар халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат молия ташкилотлари, хорижий банклар ва молия компанияларидан Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ва маҳаллий тижорат банкларига экспортолди молиялаштириш учун $200 млн миқдоридаги маблағлар жалб этилишини.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 14.07.2021 йилдан кучга кирди.

 

Эльмира Сиразиева.