Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:Облагается ли НДС экспорт товаров на безвозмездной основе План главбуха на октябрь 2021 года Как учитывать передачу права на использование нематериальных активов Почему сервис «Проверить мой статус» показывает разный результат. И что с этим делать

Экспортни рағбатлантириш агентлигининг функциялари кенгайтирилди

13.01.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 8.01.2021 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Экспорт фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлашни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 21 октябрдаги ПФ-6091-сон Фармони)»ги 6-сон қарори қабул қилинди.

 

Вазирлар Маҳкамасининг 6.05.2019 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги 373-сон қароридаги Агентлик вазифалари кенгайтирилди. Энди Агентлик тижорат банкларига экспорт билан боғлиқ савдо операциялари ва экспортолди молиялаштириш кредитлари учун Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиявий ресурслар ажратиш ҳамда халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат молия ташкилотлари, хорижий банклар ва молия компанияларидан экспортолди молиялаштириш учун маблағлар жалб этиш ишларини ташкиллаштириш учун масъул ҳисобланади.

 

Шунингдек Экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси (6.10.2020 йилдаги 601-сон ВМҚ билан тасдиқланган) эндиликда экспорт қилишда транспорт харажатларининг бир қисмини компенсация қилиш учун Давлат бюджетидан субсидиялар тақдим этиладиган маҳсулотлар рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга ваколатлидир. Комиссия зиммасига субсидиялар тақдим этиш тартибини тасдиқлаш, маҳсулот тури, ҳажми ва экспорт йўналишига қараб субсидиянинг қатъий миқдорларини белгилаш ҳам юклатилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 9.01.2021 йилдан кучга кирди.


Баҳодир Бухорий.