Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:Почему нужно наладить регистрацию наемных работников ИП15 важнейших вопросов о работе самозанятых Как определять дату получения дохода для исчисления НДФЛ Когда начинать продажу остатков импорта, с которых снимается запрет

Экстремизм ва терроризмга қарши курашиш бўйича Миллий стратегия қабул қилинди

07.07.2021

Читать на русском языке

Президентнинг 01.07.2021 йилдаги ПФ-6255-сон Фармони билан 2021-2026 йилларга мўлжалланган экстремизм ва терроризмга қарши курашиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий стратегияси ва уни амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланди.

 

Стратегиянинг мақсади - республика конституциявий тузумини ҳимоя қилиш, миллий хавфсизлик, шунингдек, фуқароларнинг ушбу соҳадаги ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлашга имкон берадиган экстремизм ва терроризмга қарши курашиш бўйича самарали ва мувофиқлаштирилган давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлаш.

 

Стратегиянинг устувор йўналишлари:

  • экстремизм ва терроризм ғоялари тарқалишининг олдини олиш мақсадида ватанпарварлик, анъанавий қадриятлар ва бағрикенглик мафкурасини тарғиб қилиш;
  • вояга етмаганлар ва ёшлар орасида экстремизм ва терроризм ғоялари тарқалишининг олдини олиш;
  • аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда уларнинг экстремизм ва терроризмга қарши курашишдаги ролини кучайтириш;
  • узоқ муддат хорижда бўлган фуқароларни экстремизм ва терроризм ғоялари таъсиридан ҳимоя қилиш;
  • Интернетдан экстремистик ва террорчилик мақсадларда фойдаланишга қарши курашиш;
  • фуқаролик жамияти институтлари ва ОАВларини экстремизм ва терроризмга қарши курашишга кенг жалб қилиш;
  • экстремистик ва террорчилик ҳаракатларини содир этганлик ҳамда уларни молиялаштирганлик учун ҳуқуқий таъқиб ва жавобгарликка тортиш чораларини такомиллаштириш;
  • экстремизм ва терроризмга қарши курашиш соҳасидаги норматив- ҳуқуқий базани такомиллаштириш;
  • ушбу соҳадаги халқаро ва минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш.

 

Стратегия уч босқичда амалга оширилади:

а) I босқичда (2021 йил) қуйидагилар назарда тутилмоқда:

  • Стратегияни амалга ошириш учун қулай шарт-шароитларни яратиш, давлат органлари фаолиятини мувофиқлаштиришни таъминлаш, мазкур муаммони биргаликда ҳал қилиш учун кенг жамоатчилик ва халқаро ташкилотларни жалб этиш;
  • экстремизм ва терроризмга қарши курашиш соҳасида қонунчиликни ривожлантириш истиқболларини белгилаш;
  • экстремистик ва террорчилик фаолиятига қарши курашиш бўйича давлат ҳокимияти ва ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятининг ташкилий таъминланганлиги ва уйғунлигини такомиллаштириш;
  • вазиятни мониторинг ва таҳлил қилишнинг комплекс дастурларини ташкил этиш, шунингдек, муаммоларни аниқ белгилаш ҳамда уларни бартараф этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;

 

б) II босқичда (2022–2025 йиллар) қуйидагилар назарда тутилмоқда:

  • ушбу соҳадаги вазифаларни ҳал қилишга қаратилган амалдаги қонунларни ва бошқа НҲҲларни такомиллаштириш ва янгиларини қабул қилиш;
  • миллий ахборот маконини экстремистик ва террорчилик мафкура кириб келишидан қўшимча ҳимоялашга қаратилган тизимни яратиш;
  • Стратегияни амалга оширишда эришилган натижаларни мониторинг қилиш;
  • экстремизм, терроризм ва уларни молиялаштиришдан келиб чиқадиган хавф, таҳдид ва хатарларни, шунингдек, мамлакатдаги миллатлараро ва конфессиялараро муносабатларни комплекс таҳлил қилиб, вазиятнинг ривожланиш истиқболлари бўйича прогнозларни ҳамда аниқланган хавф, тахдид ва хатарларни камайтириш ва бартараф этиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;

 

в) III босқичда (2026 йил) Стратегияни амалга ошириш натижаларини умумлаштириш ҳамда мазкур соҳада стратегик режалаштириш бўйича янги ҳужжатларни ишлаб чиқишга қаратилган таклифларни тайёрлаш, шунингдек, идоралараро даражада ташкилий характердаги чоралар қабул қилинишини таъминлаш назарда тутилади.

 

Стратегиянинг амалга оширилиши қуйидагиларга имкон беради:

  • экстремизм ва терроризмга қарши курашиш бўйича ҳуқуқий, ташкилий ва мафкуравий механизмларнинг самарали тизимини, шунингдек, жамиятда бағрикенглик маданиятини шакллантириш;
  • жамиятнинг турли қатламларида экстремистик ва террорчилик ғояларининг тарқалишига тўсқинлик қилиш, экстремизм ва терроризмга қарши курашишда давлат органлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш;
  • экстремизм ва терроризмнинг барвақт олдини олишга давлат ташкилотларининг барча имкониятларини, шунингдек, кенг жамоатчиликни жалб қилиш;
  • экстремизм ва терроризмга қарши курашиш механизмларини такомиллаштириш, турли давлат ташкилотлари, фуқаролик жамияти институтлари, ОАВ ҳамда фуқароларнинг фаолиятини мувофиқлаштиришни кучайтириш.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 02.07.2021 йилдан кучга кирди.

 

Эльмира Сиразиева.