Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzОбязательно ли принимать нового сотрудника для получения очередной преференции В каких случаях налоговые органы вправе провести повторный налоговый аудит Что изменится в Узбекистане в мае 2024 года

Электр энергетика сектори трансформация қилинади

08.02.2022

Читать на русском языке

Президентнинг 03.02.2022 йилдаги “Жаҳон банки иштирокида "Электр энергетика секторини трансформация қилиш ва барқарор электр узатиш" лойиҳасини амалга ошириш ҳамда республика магистрал электр тармоқлари тизимини ривожлантириш ва унинг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-113-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат республика магистрал электр тармоқлари тизимини ривожлантириш, унинг ишончлилиги ва хавфсизлигини ошириш, тизимли аварияларнинг олдини олиш, шунингдек, иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолини электр энергияси билан барқарор таъминлаш мақсадида қабул қилинди.

 

Қарор билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • қуйидаги инвестиция лойиҳаларининг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари:

- Диспетчерлик бошқаруви ва маълумотларни йиғиш дастурий-аппарат комплексини (SCADA) жорий қилиш;

- Жаҳон банки иштирокида магистрал электр тармоқлари подстанцияларини модернизация ва реконструкция қилиш (II фаза);

  • “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖнинг инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун жалб қилинган ва маблағлар иқтисод қилиниши кутилаётган халқаро молия институтларининг кредитлари рўйхати.

 

Жаҳон банкининг директорлар кенгаши томонидан 2021 йил 25 июнда инвестиция лойиҳаларини қуйидаги маблағлар ҳисобига молияштириш келишилган:

  • Халқаро тараққиёт уюшмасининг 330 млн АҚШ долларига тенг имтиёзли ва 50 млн АҚШ долларига тенг имтиёзсиз кредитлари;
  • Яшил иқлим жамғармасининг 43 млн АҚШ долларига тенг имтиёзли кредити ва 4 млн АҚШ долларига тенг грант маблағлари.

 

"Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки ўртасида 2021 йил 6 октябрда "130 км узунликдаги 500 кВли Саримой (Хоразм вилояти) - Жонкелди (Бухоро вилояти) юқори кучланишли электр узатиш тapмоғини қуриш" инвестиция лойиҳасини молиялаштириш учун давлат кафолатисиз корпоратив кредит ажратилиши бўйича мандат хати имзоланди.

 

“Иссиқлик электр станциялари” АЖ таркибидаги корхоналар ва "Ўзбекгидроэнерго" АЖ тасарруфида бўлган 110-500 кВ кучланишли тақсимловчи қурилмалар УМЭТ тасарруфига баланс қиймати бўйича штат бирликлари билан бирга ўтказилди. Бунда, хўжалик жамиятларининг бир ташкилотдан бошқа бир ташкилотга ўтказилаётган мулки ва мулкий ҳуқуқлари солиққа тортишнинг барча турлари бўйича солиқ солиш объекти ҳисобланмайди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 04.02.2022 йилдан кучга кирди.

 

Саодат Усманова.