Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzМожет ли иностранное юрлицо торговать на местных маркетплейсах без регистрации в Узбекистане Что делать, если при выставлении ЭСФ возникает ошибка «Покупатель не является вашим клиентом» Как учесть передачу материалов по договору займа Как предприятиям оптовой и розничной торговли работать с маркированными прохладительными напитками

Электр энергетика тармоғини бошқариш тизими такомиллаштирилмоқда

28.03.2019

Читать на русском языке

Президентнинг 2019 йил 27 мартдаги қарори билан «Ўзбекэнерго» АЖ қайта ташкил этилди. Ҳужжат матни иловаларсиз ЎзАда эълон қилинган.

 

«Ўзбекэнерго» АЖ учта АЖни ташкил этиш йўли билан қайта ташкил этилмоқда.

 

Ташкил этилаётган АЖ

Функциялари

«Иссиқлик электр станциялари» 

  • иссиқлик электр станциялари ҳамда электр ва иссиқлик энергияси ишлаб чиқарувчи электр марказларини бошқариш

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» 

  • республиканинг магистрал электр тармоқларидан фойдаланиш ва уларни ривожлантириш;
  • электр энергияни республиканинг магистрал электр тармоқлари орқали етказиб бериш ва давлатлараро транзитни амалга ошириш;
  • электр энергияни экспорт ва импорт қилиш, қўшни давлатларнинг электр энергетика тизими билан ҳамкорлик қилиш;
  • электр энергияси ишлаб чиқарувчи, шу жумладан, хусусий капитал иштирокидаги корхоналарни, магистрал ва ҳудудий электр тармоқларини ягона оператив-диспетчерлик бошқариш;
  • электр энергияси ишлаб чиқарувчи, шу жумладан, хусусий капитал иштирокидаги корхоналардан электр энергиясини ягона харид қилувчи функциясини бажариш, электр энергияни ҳудудий электр тармоқлари корхоналарига сотиш

«Ҳудудий электр тармоқлари» 

  • электр энергияни якуний истеъмолчиларга тақсимловчи ва сотувчи ҳудудий электр тармоқлари корхоналарини бошқариш

 

Шунингдек ҳужжат билан «Ўзбекэнерго» АЖ таркибига кирувчи бир қатор хўжалик жамиятлари ҳамда корхоналарини қайта ташкил этиш ва тугатиш назарда тутилган. «Ўзбекэнерго» АЖ ва унинг таркибига кирувчи ташкилотларнинг соҳага оид бўлмаган ва фойдаланилмаётган активлари ва улушлари баланс қиймати бўйича Давлат активларини бошқариш агентлигига берилади. У эса янги ташкил этилаётган АЖлар устав капиталларидаги давлат акциялари пакетлари бўйича ҳуқуқ эгасига айланади.

 

Президентнинг 2018 йил 23 октябрдаги ПҚ–3981-сон қарори билан ташкил этилган Электр энергетикаси тармоғини ислоҳ қилиш бўйича комиссия ишчи органи сифатида Энергетика вазирлиги қошида Лойиҳа офиси ташкил этилади. Унга энергетика вазирининг ўринбосари бошчилик қилади.

 

Ҳужжатда энергия ресурсларининг таннархини пасайтириш ва йўқотишларни камайтириш бўйича мақсадли кўрсаткичларни, шунингдек уларга эришишнинг босқичма-босқич механизмларини кўрсатган ҳолда янги ташкил этилаётган АЖлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш назарда тутилган.

 

2019 йил 1 июнга қадар 2019–2021 йилларда электр энергетика тармоғини рақамлаштириш бўйича комплекс дастур ишлаб чиқилади. Унда ресурсларни бошқариш, ишлаб чиқариш ва бошқариш жараёнларини автоматлаштириш тизимини (ЕRP) диспетчерлик бошқаруви ва маълумотларни йиғиш дастурий-аппарат комплекси (SCADA)ни жорий этиш, электр энергияни назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизими (ЭҲНАТ)ни жорий этиш бўйича лойиҳани амалга оширишни жадаллаштириш ишларининг аниқ тадбирлари, муддатлар ва молиялаштириш манбалари назарда тутилади.

 

2019 йил 1 майга қадар электр энергия тарифларини белгилаш методологиясини такомиллаштириш бўйича ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш вазифаси топширилди, унда эксплуатацион, операцион ва инвестицион сарф-харажатлар тўлиқ қопланиши, электр энергетика тармоғи корхоналари рентабеллигининг чегараланган нормаси белгиланиши назарда тутилади.

 

«Қишлоқэнерголойиҳа» АЖ негизида ташкил этиладиган «Ўзэнергоинжиниринг» АЖ лойиҳа ташкилоти 0,4 кВдан 500 кВгача кучланишли барча типдаги электр тармоқларини лойиҳалаштиради. Қуввати 10 МВтдан кўпроқ энергия истеъмол қиладиган саноат корхоналарини қуриш тўғрисидаги қарор қабул қилингунга қадар республика ҳудудларида жойлаштириш Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда фақат Энергетика вазирлиги билан келишган ҳолда амалга оширилади. 

 

Константин Мосин.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах