Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Какие иностранные компании должны платить налог в Узбекистане - читать buxgalter.uzКак защититься от налоговых доначислений с помощью ценовой политики - читать на buxgalter.uzДильшод СУЛТАНОВ отвечает: зачет НДС по автотранспорту - читать на buxgalter.uzОтчет по НДС за январь: ошибка в форме исправлена! - читать на buxgalter.uzКак подстроить систему ЭСФ под себя - читать на buxgalter.uzДильшод СУЛТАНОВ отвечает: целевые льготы по НДС - читать на buxgalter.uz

Электр энергияси ишлаб чиқарувчи тармоққа қандай уланади

24.07.2019

Читать на русском языке

 

Электр энергияси, шу жумладан, энергиянинг қайта тикланадиган манбаларидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган тадбиркорлик субъектларини ягона электроэнергетика тизимига улаш регламенти тасдиқланди (ВМнинг 22.07.2019 йилдаги 610-сон қарори).

 

Қабул қилинган ҳужжат ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар электр энергияси ишлаб чиқарадиган тадбиркорлик субъектларига, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари”, “Ҳудудий электр тармоқлари”, “Иссиқлик электр станциялари”, “Ўзбекгидроэнерго” компаниялари, “Ўзэнергоинспекция”, Мажбурий ижро бюроси ва электр энергияси ишлаб чиқарувчиларни электр тармоқларига улаш мўлжалланаётган истеъмолчиларга тааллуқли.

 

Регламент қувватларни улаш, қувватларни кўпайиши ёки уланиш нуқталари ўзгарган ҳолларда татбиқ этилади. Тартиб-таомил 12 та изчил босқич, жумладан техник шартларни олиш, лойиҳаларни ишлаб чиқиш, кўриб чиқиш ва келишиш, ҳисобга олиш асбобларини бевосита улаш ва пломбалашдан иборат. Бутун жараён кўп вақт талаб этади – лойиҳани ишлаб чиқиш муддатлари (ихтисослаштирилган лойиҳа ташкилоти билан тузиладиган шартномада белгиланади), ишга тушириш чизмасини тузиш ва келишиш, қурилиш-монтаж, ишга тушириш-созлаш ишлари тамом бўлганидан кейин (ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланади) “Ўзэнергоинспекция”га мурожаат қилишни инобатга олмаганда ярим йилни талаб этади.

 

Регламентга риоя қилиниши назорат қилиниши ва электр тармоқларига камситилмасдан уланишини таъминлаш  Энергетика вазирлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва ССПга юкланди.

 

Эслатиб ўтамиз, энергиянинг қайта тикланадиган манбаларидан электр энергияси ишлаб чиқарувчилар:

  • блок-станциялар шартларида - бу истеъмолчиларнинг ягона электр энергетика тизимига бевосита ёки истеъмолчилар тармоғи оркали уланган ҳамда оператив-диспетчерлик бошкаруви тизимига кирадиган электр станциялари;
  • ҳосил қилинаётган электр энергиянинг максимал қиймати кўрсатилган ҳолда танлов асосида ягона электр энергетикаси тизимига уланиши мумкин.

 

Қайта тикланувчи энергия манбаларининг қурилмаларини ягона электр энергетикаси тизимига ўзбошимчалик билан улаш тақиқланади (Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонуннинг 15-моддаси).

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 22.07.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.