Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Что делать, если служебная машина «засветилась на камеру» - читать на buxgalter.uzВведен ли в Узбекистане официально режим «ФОРС-МАЖОР» - читать на buxgalter.uzНужен новый этап либерализации рынка аудита – читать на buxgalter.uzПриближаются горячие даты! Не забудьте сдать расчеты по НДС, по налогу на дивиденды и проценты – читать на buxgalter.uz Имеет ли право подписи главбух, работающий по ГПД? – читать на buxgalter.uz Почему выросли поступления НДФЛ в I квартале – читать на buxgalter.uzПодводные камни регистрации плательщиков НДС по новым правилам – читать на buxgalter.uzЧто нужно знать о сроках регистрации плательщиков НДС – читать на buxgalter.uzМинфин разъяснил, как применять УП-5996 – читать на buxgalter.uzНалоговые последствия за бездействующее оборудование – читать на buxgalter.uz

Электр энергияси ва газ автоматик тарзда ҳисобга олинади

21.06.2017

 

Президент “Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш марказини ташкил қилиш тўғрисида”ги қарорни имзолади. Унинг матнини давлат раҳбарининг матбуот-хизмати тарқатди.

 

Марказнинг штат бирлиги 25 бирликни ташкил этади. Яна 42 та штат бирлиги Бюро ҳудудий бошқармаларига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бўлимларини барпо этиш учун ажратилди. Бюронинг ахборот тизимлари бошқа ташкилотлар билан интеграция қилинади.

 

Марказнинг вазифалари орасида - Бюронинг автоматлаштирилган ахборот тизимлари, ресурслари ва маълумотлар базаларини яратиш, ривожлантириш ва юритиш бўйича ягона сиёсатни,  жумладан электр энергияси ва табиий газни автоматлаштирилган электрон ҳисобга олиш ва назорат қилиш тизимини ишлаб чиқиш ҳамда юритиш.

 

Марказ Бюронинг юридик шахс мақомисиз мустақил бошқармаси ҳисобланади. Марказ директори Бюро директорининг такдимномаси бўйича Бош прокурор томонидан лавозимга тайинланади;

 

Марказ ходимларига алоҳида меҳнат шароитлари учун уларнинг лавозим маошига 100% миқдорида ойлик устама тўланади. Ушбу сумма бошқа устамалар ва мукофотларни ҳисоблашда лавозим маоши таркибига киритилади.

 

Марказга бошқа мутахассисларни -дастурчилар, компьютер тизимлари ва тармоқлари хавфсизлиги, автоматлаштирилган тизимларда маълумотларни ҳимоя қилиш бўйича мутахассислар, компьютер муҳандислари, веб-дизайнерлар ва бошқаларни шартномавий-ҳуқуқий асосда жалб этишга рухсат берилди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.


Самир Латипов.