Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как устранить «уязвимость» персонального кабинета налогоплательщика Какими бухгалтерскими проводками отражаются расчеты с поставщиками и подрядчиками Какие налоговые последствия возникают при экспорте товаров

Электр энергияси ва табиий газ қурилмаларини ўрнатиш тартиби ўзгартирилди

21.04.2025

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бошлиғининг «Энергия ресурсларини ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш доирасида электр энергияси ва табиий газни ҳисобга олишнинг замонавий асбобларини ўрнатиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги буйруғи қабул қилинди (16.04.2025 й. АВ рўйхат рақами 3005-1).

 

Эндиликда энергия ресурсларини ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш доирасида ўрнатиладиган энергия ресурсларини ҳисобга олиш приборлари Мажбурий ижро бюроси вакилининг иштирокисиз уланади, рўйхатга олинади ва пломбаланади.

 

Энергия ресурсларини ҳисобга олиш приборлари ўрнатилгандан ва улангандан кейин етказиб берувчининг ва истеъмолчининг ваколатли ходими иштирокида приборни ўрнатиш тўғрисида икки нусхада далолатнома тузилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 17.04.2025 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев