Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ввез товар из-за рубежа – стал плательщиком НДС – читать на buxgalter.uzМожно ли одновременно применять нулевую и льготную ставки налога на прибыль – читать на buxgalter.uzЭСФ: бюджетники – не исключение – читать на buxgalter.uzМожно ли уволить «срочника» на «больничном» - читать на buxgalter.uz

Электр ҳисоблагичларни қиёслашдан ўтказиш учун қаерга мурожаат қилинади

10.03.2020

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 28.02.2020 йилдаги 111-сон қарорида электр энергиясини ҳисобга олиш приборларини даврий қиёслашдан ўтказиш тартиби белгиланган.

 

1 мартдан барча истеъмолчилар электр энергиясини ҳисобга олиш приборларини даврий қиёслашдан ўтказиш учун «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ва унинг таркибидаги ташкилотларга тўғридан-тўғри мурожаат қилишлари мумкин. Бунда компания (бўлинма) хизмат кўрсатишга оид барча харажатларни ўз маблағлари ҳисобидан қоплайди.

 

Электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига (ЭҲНАТ) уланишда ҳисоблагич ушбу тизим талабларига мос келмаганда, у қиёслашдан ўтказилмасдан янгисига алмаштирилади.

 

Истеъмолчилар фақат электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасининг созлиги ёки қўллашга яроқлилиги, метрологик тавсифлари бўйича мунозарали саволлар туғилганда Давлат хизматлари марказларига мурожаат қилишлари мумкин. Эслатиб ўтамиз, 2019 йил 1 ноябрдан истеъмолчилар – тадбиркорлик субъектлари томонидан марказлар орқали ҳисоблагични ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш учун аризалар берилган эди. 

 

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖнинг «Электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш дирекцияси» МЧЖ ушбу компаниянинг филиалига айлантириш, штат жадвалини кўпайтириш йўли билан қайта ташкил этилади.

 

Энергетика вазирлигига Адлия вазирлиги билан биргаликда Президентнинг 20.11.2019 йилдаги «Мамлакатда бизнес муҳитини янада яхшилаш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4525-сон қарорига мувофиқ электр таъминоти тизимига уланиш тартиботларини соддалаштириш ва муддатларини қисқартириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқишни тезлаштириш вазифаси топширилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 29.02.2020 йилдан кучга кирди.

Лола Абдуазимова.


Курс валют

2020-10-20
  • USD:10371.76 (+0.00) сум
  • EUR:12153.63 (+0.00) сум
  • RUB:133.19 (+0.00) сум