Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzОтмена льгот по НДС: ответы на 3 часто задаваемых вопроса Как определить доход от реализации в отдельных случаях Как выплачивать материальную помощь Как выплачивать материальную помощь

Электромобилларни ишлаб чиқарувчилар қўллаб-қувватланади

20.12.2022

Читать на русском языке

Президентнинг 19.12.2022 йилдаги «Электромобиллар ишлаб чиқаришни ташкил этишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-443-сон қарори қабул қилинди.

 

«Яшил» технологияларни барча соҳаларга фаол жорий этиш, ҳавога чиқариладиган зарарли газлар ҳажмини қисқартириш мақсадида республика ҳудудида қуйидагиларни саноат усулида ишлаб чиқаришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизими жорий этилмоқда:

  • электр энергияси манбаларида ҳаракатланувчи транспорт воситалари – электромобиллар (ТИФ ТН коди 8703 80);
  • ички ёнув двигатели ва ташқи электр манбаи орқали зарядланувчи электр мотори ёрдамида ҳаракатланувчи транспорт воситалари – гибрид автомобиллар (ТИФ ТН кодлари 8703 60, 8703 70).

 

2030 йил 1 январга қадар қуйидагилар бекор қилинади:

  • республикада ишлаб чиқарилган электромобиллар ва гибрид автомобиллар учун утилизация йиғими;
  • белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича хориждан олиб келинадиган электромобилларнинг ва гибрид автомобилларнинг бутловчи қисмлари (машинокомплект), хомашё ва материаллар, ускуналар ва технологик жиҳозлар, шу жумладан сервис хизмати кўрсатиш учун эҳтиёт қисмлар учун божхона божи.

 

Электромобиллар ва гибрид автомобилларни тўлиқ циклда ишлаб чиқариш жараёнлари ўзлаштирилгунга қадар (лойиҳа амалга оширилиши бошланган вақтдан 24 ойдан кўп бўлмаган вақт мобайнида) ишлаб чиқарувчиларга электромобилларни ва гибрид автомобилларни божхона божи ва утилизация йиғими тўламасдан, яратиладиган ишлаб чиқариш қувватларининг 50%игача, аммо йилига 10 мингдан кўп бўлмаган миқдорда, йирик узелли ишлаб чиқариш учун машинокомплект ёки тайёр автомобиль ҳолатида олиб киришга рухсат берилади.

 

Қўллаб-қувватлаш чоралари электромобиллар ва гибрид автомобилларни қуйидаги талаблар асосида саноат усулида ишлаб чиқаришни йўлга қўядиган барча инвесторлар ва тадбиркорлик субъектларига нисбатан тенг татбиқ этилади:

  • биринчи босқичда, лойиҳа амалга оширилиши бошланган вақтдан бошлаб 24 ой мобайнида тўлиқ ишлаб чиқариш жараёнини ўзлаштириш, жумладан автомобиль кузовини пайвандлаш ишларининг камида 50%ини, бўяш ва йиғиш, шунингдек, автомобилларни синаш жараёнларини ўзлаштириш;
  • иккинчи босқичда, лойиҳа амалга оширилиши бошланган вақтдан бошлаб 36 ой мобайнида бутловчи қисмларни, шу жумладан ойналар, ўриндиқлар, ички ва ташқи пластик қисмлар, эшик қопламалари, приборлар панели, олд ва орқа бамперлар ишлаб чиқаришни ўзлаштириш, шунингдек, маҳаллий корхоналар билан кооперация асосида маҳаллийлаштириш.

 

Ҳужжатда республикада ишлаб чиқарилган ва ички бозорда сотилган, электромобиль ва гибрид автомобилларни сотиб олиш учун жисмоний шахсларга миллий валютада ажратиладиган 1 200 БҲМдан ошмайдиган кредитлар бўйича фоиз ставкасининг МБ асосий ставкасидан ошадиган, лекин 10 фоиз пунктидан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун кредит муддатининг дастлабки 36 ойи давомида Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан компенсация тўлаш назарда тутилган.

 

Электромобиллар ва гибрид автомобилларда йўловчиларни ташиш хизматларини кўрсатувчи жисмоний ва юридик шахслар 2030 йил 1 январга қадар лицензия варақалари берилганлиги учун давлат божини тўлашдан озод этилади.

 

Қуйидагилар тасдиқланди:

  • 2023-2025 йилларда давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, устав капиталида давлат улуши 50% ва ундан ортиқ бўлган корхоналар томонидан харид қилинадиган электромобиллар ва гибрид автомобиллар бўйича мақсадли кўрсаткичлар;
  • Республикада электромобиллар ва гибрид автомобилларни саноат усулида ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ҳамда улардан фойдаланишни оммалаштириш бўйича «йўл харитаси».

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари миллий базасида эълон қилинган ва 19.12.2022 йилдан кучга кирган.

 

Лола Абдуазимова.